КОНКАКАФ минтақасида футбол бўйича ЖЧ—2022 саралаши доирасида ўйинда Канада Тошкент вақти билан 28 март, душанба тонгида Ямайка билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Кайл Ларин ҳисобни очди. 44-дақиқада Тажон Бучанан канадаликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Дэвид Ҳойлет ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 88-дақиқада Адриан Мариаппа автогол уриб, мезбонларнинг 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди.
Шу тариқа Жон Ҳердман шогирдлари саралаш босқичи якунланишига 1 тур қолганда мундиал йўлланмасини ҳал қилди. Канадаликлар ҳисобида 13 турдан сўнг 28 очко мавжуд. «Қизиллар» 36 йил деганда илк бор Жаҳон Чемпионатига йўл олди. Бу уларнинг нуфузли мусобақадаги иккинчи иштироки бўлади, Канада илк бор 1986 йилда бўлиб ўтган мундиалда қатнашган эди.
Канадалик бўлган «Бавария» футболчиси Альфонсо Дэвис жароҳати сабаб учрашувни ўтказиб юборган. Дэвис миллий терма жамоа либосида ўйинни интернет орқали томоша қилди ва ҳакам ҳуштаги чалинганидан сўнг йиғлаб юборди.
ЖЧ—2022 саралаши, КОНКАКАФ
13-тур баҳслари
28 март, душанба
Изоҳ (0)