«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Таит Чонгнинг уйига ўғри тушгани маълум бўлди, дея хабар қилмоқда The Sun.
Уч нафар ниқобли шахс соат тунги учлар атрофида футболчининг уйига кирган. Жиноятчилар ухлаб ётган Чонгнинг томоғига пичоқ тираган ва ундан тақинчоқлар, соат ва бошқа қимматбаҳо буюмларни талаб қилган.
Ўғрилик давомида жиноятчилар уйдаги заиф хавфсизлик тизими туфайли Чонгнинг устидан кулган. Футболчи ҳолатдан ҳаяжон ва қўрқувга тушган.
Жиноят 16 январда содир бўлган, бироқ воқеа ҳақида энди маълум қилинган.
Таит айни вақтда «Бирмингем»да ижара асосида тўп сурмоқда. Аммо воқеа содир бўлган вақтда у «Манчестер Юнайтед» тасарруфида жароҳатини тиклаётганди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг яна бир ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг уйи тўнаб кетилгани ва жиноят вақтида футболчи ҳамда унинг аёли «Олд Траффорд»да бўлгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)