Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар мавсум сўнгига қадар сафдан чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ўтган ҳафтада 31 ёшли футболчи ўнг оёғи кичик болдир суягидаги остеосинтез пластинасини олиб ташлаш учун жарроҳлик столига ётиши маълум бўлди. Операциядан сўнг Азар беш ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилганди. El Chiringuito журналисти Хосе Луис Санчеснинг таъкидлашича, бельгиялик футболчи учун мавсум якунланган.

Эден «Реал» сафида жароҳат туфайли умумий ҳисобда 500 кун майдонга туша олмади. Шу вақт мобайнида бельгиялик 14 марта жароҳат олган.

Аввалроқ, «Реал» ёзда деярли 10 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи эканлиги, уларнинг орасида Эден Азар ҳам борлиги хабар қилинганди.

«Реал» Азарни 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан сотиб олганди. Мадридликлар ушбу трансферга 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди