Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида Британия ҳукумати Россия университетлари ва компаниялари билан илмий ҳамкорлик соҳасида чекловлар жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Британия Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилган.
Буюк Британия «Россия ўлчовига эга» лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат грантларини тўлашни тўхтатди. Мамлакат ўзининг тадқиқот ва инновацион ташкилотлари орқали Россия билан «Путин режимига тўғридан-тўғри фойда келтирадиган» ҳар қандай янги қўшма лойиҳаларни молиялашдан бош тортди. Буюк Британия фан ва инновациялар, шунингдек, қўшма илмий лойиҳалар бўйича икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро мулоқотни ҳам тўхтатди.
«Бу чоралар Россия давлатига, шунингдек, Кремль билан яқин алоқада бўлган одамлар ва ташкилотларга қарши қаратилган», — деди Буюк Британия фан вазири Жорж Фриман. «Бу ҳаракатлар Кремлнинг хатти-ҳаракатларига тез-тез эътироз билдириб турадиган россиялик тадқиқотчилар ва талабаларга эмас, балки Путин режимига қарши қаратилган».
Шу билан бирга, Фриманнинг айтишича, Британия ҳукумати мамлакатда илмий фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган украиналик олимларга ёрдам бериш учун 3 миллион фунт стерлинг (3,6 миллион евро) ажратишга қарор қилган.
Мавзуга доир:
- Лондон Россияга қарши янги санкцияларни киритди. Улар Британия ҳаво маконида ҳар қандай Россия самолётини ушлаб туриш имконини беради
- Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларнинг Украинага боришини тақиқлади
- Борис Жонсон Украинадаги воқеалар юзасидан Россияга босим ўтказиш учун 6 бандлик режа ишлаб чиқди
Изоҳ (0)