• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонга четдан пул олиб кириш осон, чиқариш муаммо» — Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров

    Тошкент шаҳрида 24—26 март кунлари Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилди. Ўзбекистонда илк марта бўлиб ўтган тадбирда 1 минг 500 дан зиёд меҳмон — халқаро молия ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, дунёнинг етакчи компаниялари вакиллари, инвестор ва тадбиркорлар қатнашди. Форумнинг очилишида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, тадбирдан кўзланган мақсад республикада инвестицион муҳитни яхшилаш эканини таъкидлади.

    Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров «Дарё»га берган интервьюсида форумнинг ютуқ ва камчиликлари, хориждан йирик сармояларни қандай жалб қилиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини айтди.

    Мухтор Умаров

    Мухтор Умаров

    «Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун аниқ дастурлар йўқ»

    Форум ташкиллаштирилгани жуда яхши бўлди. Бу тадбирни фақатгина ўзбек ва чет эл тадбиркорлари эмас, 60 та мамлакатдан келган инвесторларнинг бир-бири билан учрашуви дейиш мумкин. Тадбирда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбарлари Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантирадиган қатлам кичик ва ўрта бизнес вакиллари эканига кўп урғу беришгани эътиборимни тортди. «Кредитларимиз ҳам, ривожлантириш дастурларимиз ҳам шулар учун (кичик ва ўрта бизнес)», деган гаплар айтилди. Бу бизга муҳим «сигнал». Мамлакатни ривожлантирмоқчи бўлсак, айнан шу қатламларга эътибор беришимиз керак.

    Афсуски, ҳозирда айнан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун аниқ дастурларимиз йўқ. Уларни қандай йўллар билан ривожлантиришимиз мумкинлиги бўйича стратегия мавжуд эмас.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Форумга Ўзбекистонга инвестиция олиб кириши ёки мамлакатда ўз бизнесини очиши мумкин бўлган 1 минг 500 нафар потенциал инвесторлар келишди. Биз уларни қандай қилиб ушлаб қолишимиз мумкин? Бунинг энг мақбул йўли қўшма корхоналар тузиш билан қизиқтириб, тадбиркорларимизни уларга боғлаб қўйишимиз керак. Бунда маҳаллий тадбиркорларимиз қўшма корхона очиш ҳамда хорижлик тадбиркорларнинг маҳаллий вакили сифатида катта тажрибага эга бўлишади. Аввало, жаҳон стандартларида ишлаш тажрибаси ортади, сармоялар кела бошлайди ва тайёр бозорлар очилади. Шунинг учун биз бор эътиборни ижтимоий тармоқлар орқали форумга келган тадбиркорлар видеомурожаатларини, контактларини бошқаларга мунтазам улашмоқдамиз. Қайси тадбиркорга қизиқ бўлса, инвесторлар билан учрашиб, ҳамкорлигини йўлга қўйиши мумкин.

    Форумда йўл қўйилган камчиликлардан бири шундаки, маҳаллий тадбиркорлар тадбирга жалб қилинмаган. Аслида уларнинг жуда кўпчилигини таклиф қилиш керак эди. Кейинги сафар бунга эътибор берилса, яхши бўларди. Айниқса, чет элликлар билан мулоқот ва ҳамкорлик қила оладиган потенциал тадбиркорларни кўпроқ жалб қилиш лозим. Дунёда бир ўзи 10 миллиард долларлаб пул тикиши мумкин бўлган компаниялар мавжуд. Уларни мамлакатдаги бизнесларга жалб қилиш йўлларини топиш зарур. Биринчи навбатда, уларга шароит яратиб бериш лозим.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    «Инвесторлар бизга ишонмайди»

    Шундай форумлар йилда 1-2 марта ўтказилса, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун катта имконият бўлади. Бу имкониятдан мақсадли фойдаланиш керак. Четдан тадбиркорлар келдими, ўзимизникилар билан боғлаб қўйишимиз лозим. Лекин ҳозир буни уддалаяпмиз, дея олмайман. Чунки фақат давлат идораларида эмас, тадбиркорларимизнинг ўзида ҳам чет эллик ҳамкорлар билан ишлаш, музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш маданияти ва тажрибаси етишмаётгани сезилмоқда. Айниқса, банк, молия бўйича кўникмаларимизнинг камлиги, жаҳон стандартларида ўйлай олиш иммунитетининг жуда пастлиги асосий муаммоларимиздан. Бундай муаммолар хорижлик тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, чет мамлакатларга бориб илм олиш, тажриба орттириш орқали ечилади.

    Нима учун Ўзбекистонга инвесторлар келмаяпти? Чунки ҳалигача биз уларнинг ишончини оқлай олганимиз йўқ. Аввало, қонунларимизнинг тез-тез ўзгарувчанлиги хорижлик инвестор ўзини «комфорт» ҳис этишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, чет эллик инвесторлар Ўзбекистонга пул олиб киришида муаммо йўқ, лекин олиб чиқиб кетишида муаммо бор. Бу муаммони ҳам бартараф этиш керак. Тадбиркорлар билан мулоқотда бўлганимда, улар: «биз, масалан, Дубайга пулни бир кунда олиб кириб, бир кунда олиб чиқиб кета оламиз», дейишди. Ўзбекистонда қанақа? Бир кунда пул олиб кириб, ўша куни уни олиб чиқиб кета оламизми, йўқми, бу кўндаланг савол. Афсуски, олиб чиқиб кета олмаймиз. Бу йўналишни эркинлаштириш керак.

    Шу билан бирга, эркин савдо ва саноат ҳудудларини ташкил этиш зарур. Энг асосийси, чет элдан кучли мутахассисларни олиб келиш ва уларнинг жамоаларини ишлатиш керак. Эски тизимда айтилганидек, «биз ўзимизга хос йўлдан юрамиз», деб янги велосипед ихтиро қилишга уриниш керак эмас. Масалан, ривожланган давлатларни эмас, яхши ривожланаётган: Туркия, Малайзия, Жанубий Корея каби мамлакатлар босиб ўтган йўлга эътибор қаратиш мумкин. Бизнинг ҳозирги муаммоларимизни улар ҳам бошидан ўтказган. Уларнинг тажрибасини ўрганиб, ўзимизга мослаб фойдаланишимиз керак.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    «Тадбиркорларимизга чет эл бизнеси пул тикмаяпти»

    Ҳозирда чет элдан Ўзбекистонга келадиган инвесторлар ўзининг бизнесига пул тикмоқда. Маҳаллий бизнесга пул тикишмаяпти. Мен ўз тажрибамда маҳаллий тадбиркор бизнесига хорижлик инвестор пул тикаётганини деярли кўрмаяпман. Нега деса, улар аввало, ҳисоботларни сўрашади. Аммо улар сўраган аудит ҳисоботлари бизнинг компанияларда йўқ. Бизда бунга шу пайтгача ҳожат бўлмаган ва тадбиркорларимизда бу бўйича кўникма ҳам йўқ. Шунинг учун ҳозир бизнинг тадбиркорларга чет эл бизнеси пул тикмаяпти. Улар ўзининг бизнесига пул тикяпти.

    Энди савол, инвестор ўзининг бизнесида ўзини эркин ҳис қила оляптими, йўқми? Эркин ҳис қиляпти. Солиқ қўмитасидан ёки бошқа ташкилотлардан, айниқса, инвесторларга бориб тажовуз қилишлар, уларни мол-мулкига кўз олайтириш ёки улардан қандайдир бир улуш талаб қилишлар йўқ. Лекин ҳозирда солиқ сиёсатидаги хатоликлар барча тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир қиляпти. Масалан, мулк солиғидаги ставкалар оширилди. Тошкент шаҳрида йирик бинолар турибди, уларнинг ҳаммасига солиқлар 3-4 баробарга ошган. Олдин 1 миллион сўм, ҳозир эса худди ўша жойга 10 миллион сўм мулк солиғи тўлаётганлар бор. Бу нафақат чет элликларга, балки ўзимизнинг тадбиркорлар учун ҳам қийин бўлмоқда.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    «Бизнесга хизмат кўрсатадиган бизнес керак»

    Муаммоларга ечим сифатида, аввало, жамиятдаги бизнес доиралари ўзини ўзи ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиши керак. Яъни бизнесга хизмат қиладиган бизнесларни кўпроқ яратиш лозим. Шулар бир-бирини кўтаради. Яъни бизнесга сервис кўрсатиш, тадбиркорларнинг маҳсулотларини чет элга экспорт қилиш, инвестицияларни жалб қилиш хизматлари, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадр етказиб бериш хизматлари ва бошқа турли-турли хизматларни йўлга қўйиш керак. Шунда тадбиркор ўша хизматлардан худди кубикдан бино йиғгандек ўз бизнесини йиға олади. Кубик бўлмаса, бинони қаердан йиғади?!

    Шунинг учун кўп такрорлаймизки, бизнес ривожида илм ва тажриба ниҳоятда муҳим. Айниқса, ҳозирда бизнесга хизмат кўрсатадиган бизнесларни кўпайтириш жуда ҳам зарур.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланмоқда (фото)
    • Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи
    • Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги қайси соҳаларга сармоялар киритишини маълум қилди

    26.03.2022, 18:06   Изоҳ (0)   17388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади

    26.03.2022, 17:35

    «Ўзбекнефтгаз»: бошқарув раиси ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан газ-кимё мажмуасида бўлди

    26.03.2022, 17:33

    Тошкентда қўшнисининг иккита хаски зотли итини ўлдирган эркакка 1,35 млн сўм жарима белгиланди

    26.03.2022, 16:16

    Жиззах ички ишлар органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

    26.03.2022, 15:37

    Бухоро вилояти ФВБ «Чорбакр» яқинида эшитилган ноаниқ товушлар юзасидан маълумот берди

    26.03.2022, 15:18

    Самарқанддаги газ таъминоти бўлимида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилди

    26.03.2022, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.