Республика Гидрометеорология маркази 26 март, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 25—31 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудуларида қор кўчиши хавфи, 26—27 март кунлари эса сел келиши хавфи бор.
Изоҳ (0)