Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино мавсум якунида парижликлар сафини тарк этиши мумкин.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Журналист Адриен Греньенинг хабар қилишича, агар Почеттино шартнома муддати тугамасидан истеъфога чиқариладиган бўлса, у ҳолда «ПСЖ» у ва унинг штабига 20 миллион евро миқдорида компенсация тўлайди.

Аввалроқ Почеттино Лига 1 да энг кўп маош оладиган мураббий экани маълум бўлганди. Париж клуби Маурисиога ойига солиқларгача 1,1 миллион евро тўлайди.

Почеттино «ПСЖ»ни 2021 йилдан бери бошқариб келади. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Айни вақтда «ПСЖ» Лига 1 нинг 29-туридан кейин 65 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Клуб Франция Кубоги ва Чемпионлар Лигасини эрта тарк этди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)