• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат Қашқадарёда Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

    Сенат ялпи мажлисида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, Чироқчи туманида яшаётган аҳолига қулайлик яратиш, урбанизация жараёнларини тартибга солиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида, ушбу туманнинг бир қисмида Кўкдала туманини ташкил этиш ҳамда унинг марказини Еттитом шаҳарчаси этиб белгилаш назарда тутилмоқда.

    Сенатор Қутбиддин Бурҳонов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида Чироқчи ҳудудининг катталиги аҳолига доимий қийинчилик туғдириб келгани ҳақида гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Чироқчи — Ўзбекистондаги энг катта туманлардан бири. Мисол қилиб айтсам, бу туманнинг ҳудуди Андижон вилоятидан ҳам катта. Шунинг учун аҳолига хизмат кўрсатиш мураккаб, электр, газ, сув таъминотида муаммолар кўп. Туманни иккига бўлиш эса бу муаммоларга ечим бўла олади. Масалан, Чироқчи марказига бориб, давлат ташкилотларига мурожаат қилиш учун 100 километр масофа босиш керак. Туғилиш бор, ўлим бор. Одамларнинг туман марказида турли юмушлари бўлади. Айниқса, йўллар ва транспорт масалалари жуда оғриқли. Баъзида чекка қишлоқ аҳолиси марказга борса, кун ўтиб кетиб (масофа узоқлигидан), эртасига уйига қайтишга мажбур бўлади. Туман ҳудудининг иккига бўлиниши масофани 50 километрга қисқартиради», — деди сенатор.

    Мажлисда айтилишича, Чироқчи туманида истиқомат қилаётган 420 минг нафар аҳолининг 176 минг 300 нафари, яъни 32 та маҳаллада яшаётган қисми Кўкдала тумани таркибига ўтказиш режалаштирилмоқда.

    Шунингдек, Кўкдала тумани таркибига 162 та саноат корхонаси ва 1 та кичик саноат зонаси (Айритом) ўтказилиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг туман саноатидаги улуши 151,9 млрд сўмни ёки 38 фоизни ташкил этади.

    «Айритом» кичик саноат зонасининг 7 гектар майдонига муҳандислик-инфратузилма объектлари қурилиб, янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Халқаро аҳамиятдаги 94 километр йўл бўйида 150 та хизмат кўрсатиш объектлари (516 та иш ўрни), Еттитом ҳудудидан ўтган А-378 автомагистрал йўли ёқасида 6 гектар ерда хизмат кўрсатиш ва савдо комплекслари ташкил этилади. 10 минг гектар лалми ва адир ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғ-токзорлар қурилади. Натижада Кўкдала тумани таркибига ўтказилаётган аҳолига қулай шароитлар яратилади ҳамда туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ошишига хизмат қилади.

    Маълумот учун, Чироқчи туманига 1926 йилда асос солинган. Ҳудуд аҳолиси 420 минг кишини, умумий ер майдони 2,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Чироқчи тумани 2021 йилда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (1,8 миллион сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш (8,2 миллион сўм), хизматлар ҳажми (1,8 миллион сўм) бўйича Қашқадарё вилоятида энг охирги ўринни эгаллаган.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайлови аввалида 2021 йилнинг 11 октябрь куни қашқадарёлик сайловчилар  билан учрашганди. Учрашувда президентликка номзод сифатида сайловчилар билан кўришган Шавкат Мирзиёев Чироқчи ҳудуди катталиги, вилоятнинг қарийб ярим миллион аҳолиси шу ҳудудда яшашини, туман марказига етиб олиш 2–3 соат вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этиш таклифини билдирганди. Шунингдек, Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг 2021 йил 18 ноябрдаги қарорига кўра, Чироқчи туманидаги 32 та маҳалла янги ташкил этиладиган Кўкдала туманига ўтказилиши маълум қилинганди.

    17.03.2022, 18:51   Изоҳ (0)   23013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга Япониядан 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

    17.03.2022, 18:29

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда Barclays банки ва White & Case ташкилоти раҳбарияти билан учрашди

    17.03.2022, 18:22

    Асосий ставка ошди. Таълим ва бошқа кредитлар энди нима бўлади?

    17.03.2022, 18:10

    Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2023 йилнинг декабрига қадар узайтирилиши кутилмоқда

    17.03.2022, 18:02

    ‘‘Ўзбекистонда валюта чеклови бўлиши режалаштирилмаган’’ — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов

    17.03.2022, 17:50

    Кучли ёмғир сабаб сувга тўлган Андижон (фото ва видео)

    17.03.2022, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.