Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 15 март, сешанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна оширди.
Эрталаб аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 000—11 020 сўм оралиғида сотиб олган ва 11 090 сўмдан сотган бўлса, ҳозирда курс 11 205 сўмга чиқиб кетган.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Davrbank»: сотиб олиш — 11 150 сўм, сотиш — 11 205 сўм.
- «Ipak yo‘li банк»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 200 сўм;
- «Hamkorbank»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 200 сўм;
- «Turonbank»: сотиб олиш — 11 095 сўм, сотиш — 11 205 сўм;
- «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 200 сўм;
- «Капиталбанк»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 160 сўм.
Изоҳ (0)