• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги экинларига қандай таъсир қилади?

    АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева Ўзбекистонда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги экинларига қандай таъсир қилиши тўғрисида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзгидрометеорология маълумотларга кўра, март ойининг илк 15 кунлигида кетма-кет ёғингарчиликлар бўлиши ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 12-15 миллиметр, Фарғона водийси вилоятларида 18-20 миллиметр, республиканинг қолган ҳудудларида 20-40 миллиметр, тоғли ва тоғолди ҳудудларда 50-60 миллиметрдан ортиқроқ ёғингарчилик кузатилган.

    Маълум қилинишича, ёғингарчилик миқдорининг кўп бўлиши бошоқли донга берилган азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг тўлиқ ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши ҳамда тупроқда намлик захираси тўпланиши, парваришланаётган бошоқли дон экинлари ҳамда лалмикор ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши ва ривожланишига, шунингдек, тупроқда намликнинг етарли бўлиши ва ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, бошоқли дон экинларининг қўшимча поя ҳосил қилишига сабаб бўлади.

    Бундан ташқари, тупроқнинг ҳайдов қатлами намга тўйинади, ғалла майдонларининг ҳар гектарига бир марта суғориш учун сарфланадиган 750-900 метр куб сув иқтисод қилинади. Бунинг ҳисобига сув омборларига йиллик истеъмол учун сув захиралари йиғилади.

    Шу билан бирга, ғалла майдонларида эрта баҳорги азотли ўғитлар билан озиқлантирилган бўлса, ривожи тезлашади, аммо озуқа етарли бўлмаган майдонларда ғалла ниҳолларининг ривожи сусаяди ҳамда униб ўсишга қувват етмаганидан сарғайиб кетиш эҳтимоли мавжуд.

    Эрта баҳорда ҳавонинг нисбий намлиги 60 фоиздан юқори бўлиб, ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 7-15 даража илиқ бўлганда, сариқ занг касаллиги, агар ушбу намликда ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 15-25 даража бўлганда эса, қўнғир занг касаллиги кенг тарқалишига шароит яратилади. Серёғин келган йилларда ғаллазорларда замбуруғли касалликлар (сариқ ва қўнғир занг, ун шудринг, септориоз, илдиз чириш) кенг тарқалиши кўп йиллик тажрибаларда кузатилган. Етарли намлик ва нисбатан иссиқ об-ҳаво ғаллазорларда бегона ўтларнинг жадал ривожланишига олиб келади.

    Тинимсиз ёғингарчилик кузатилганда бошоқли дон етиштиришда ғалла майдонларида суғоришни тартибга солиш лозим. Агарда суғоришга эътиборсизлик қилинадиган бўлса, дала шароитида намлик юқори бўлиб, ғалла майдонларида замбуруғли касалликлар ва турли хил бегона ўтларнинг ривожланишига имкон яратилади.

    Сизот сувлари яқин жойлашган ҳамда ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлган ҳудудларда касалликларнинг олдини олиш учун доимий кузатув ишлари олиб борилади.

    Республика ҳудудларида бугунги кун шароитида ғаллачиликдаги зарарнинг олдини олиш мақсадида занг ва бошқа касалликларга, бегона ўтларга ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши кимёвий курашиш учун 1,5-2 марта тўлиқ ишлов беришга етарли кимёвий воситалар захираси яратилган. Далага чиқиш имконияти бўлиши билан ғалла майдонларида тўлиқ профилактик ишлов бериш ишлари амалга оширилади.

    Шунингдек, тупроқда намликнинг меъёрдан кўп тўпланиши чигит экиладиган майдонларда тупроқнинг намлик режимига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, чигит экиш учун кузда шудгор қилиб қўйилган майдонларда ерда намлик захираси ошиб, чигитни тупроқнинг табиий намлигида ундириб олиш имконини беради.

    Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг 440 минг гектардан ортиқ шўри ювиладиган пахта майдонларида баҳорги ёғин-сочин сувларидан шўр ювиш ишларида фойдаланиш яхши самара беради. Бунда, тупроқнинг механик таркиби ва ерларнинг шўрланиш даражасидан келиб чиқиб, шўр ювиш учун олинган поллар ёмғир ва сел сувлари билан тўлиб, қарийб бир мартагача шўр ювиш учун сарфланадиган дарё сувларини тежалишига эришилади.

    Бундан ташқари, республика бўйича 332 минг гектар пушта олиб, нам суви бериб чигит экиладиган Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудларида кузда ва эрта баҳорда олиб қўйилган пушталар ёмғир суви билан тўлиб, табиий намлик захираси яратилади.

    Лекин кетма-кет ёғин ёғиши ҳисобига баҳорги далада бажариладиган агротехник тадбирлар ер текислаш, пушта олиш, пуштани суғориш, экиш олди ерга ишлов бериш (бороналаш) ва экиш ишлари мақбул муддатлардан кечикади:

    • бундай пайтларда чигит экишда деҳқон ва фермерлар, кўп йиллик тажрибага эга бўлган олим ва мутахассислар тавсияларига ҳамда илғор тажрибаларига таянган ҳолда ишларни ташкил қилишлари керак бўлади;
    • пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ушбу ёғингарчиликлардан кейин ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб чигит экишга ер тайёрлаш ва чигит экишни оптимал муддатларда ҳамда сифатли ўтказишга алоҳида эътибор қаратишлари лозим;
    • баҳорнинг илиқ кунларида чигит экиш ишлари бир кунга кечиктирилса, тупроқнинг 1 см даги намлиги, агар 3-4 кунга кечиктирилса 3-4 см қатламидаги намлик кўтарилиб (буғланиб) кетади.

    Маълумотларга кўра, республикада барча тоифа хўжаликларида жами 337 минг гектар боғлар ва 182 минг гектар узумзорлар мавжуд. Тинимсиз ҳар куни ёғаётган ёмғир бугунги кунда гуллаш фазасига кирган ўрик, шафтоли, бодом боғлари ҳосилдорлигига зарар етказмайди. Фақат чангланиш муддатини секинлаштириши мумкин. Қолган мевали боғларимиз бугунги кунда гуллаш фазасида эмаслиги сабабли зарари кузатилмайди.

    «2020–2021 йилда янги барпо этилган 88 минг гектар мевали боғлар ва 75 минг гектар узумзорларга тупроқдаги намлик ҳисобига илдиз тизими яхши ривожланишига катта фойдаси бор. Айниқса, лалми ерларда парваришланаётган боғларнинг ерости сувларининг захираси таъминланади», — дейилади хабарда.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда март ойи бошларидан буён ёмғирли об-ҳаво давом этмоқда. Ёғингарчиликдан ҳосил бўлган сув оқими Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида автомобиль йўлининг бир қисмини ўпириб тушишига сабаб бўлди. Муттасил ёғингарчилик сабаб Бухоро шаҳридаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бундай об-ҳаво Фарғонанинг Марғилон шаҳрида маданий мерос объекти ҳисобланмиш Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми ўпирилиб тушишига ҳам олиб келди.

    «Ўзгидромет» прогнозига кўра, ҳафта охирларига бориб айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

    15.03.2022, 12:40   Изоҳ (0)   51049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинадан Польша орқали эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони 5,8 минг кишидан ошди

    15.03.2022, 12:16

    Бухородаги туғруқхонада эгизак фарзандларини дунёга келтирган 23 ёшли аёл вафот этди

    15.03.2022, 11:45

    Ўзбекистонда 2021 йилда қанча талабанинг кириш имтиҳонларидаги баллари сохталаштирилгани маълум қилинди

    15.03.2022, 11:30

    Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида сўнгги суткада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади

    15.03.2022, 10:52

    Яккаланган одамлар, 30 кишилик тўйлар, карантинда ўтган кунлар. Ўзбекистонда коронавирус касаллиги аниқланганига икки йил тўлди

    15.03.2022, 10:26

    Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

    15.03.2022, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.