Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Урушнинг 18-куни: НАТО давлати яқинига ракеталар ташланди. Мариуполда икки мингдан ортиқ қурбон. Россияда қўлга олинган юзлаб намойишчилар (фото)

    14.03.2022, 10:34 44046

    Украинадаги уруш ўн саккиз кундан бери давом этмоқда. Россия қўшинлари янги авиазарбалар берди — авиация Яворив ҳарбий полигонини бомбардимон қилди, у ерда илгари ғарб инструкторлари Украина армиясини шуғуллантирган. Ҳужумда 35 киши ҳалок бўлди, 134 киши яраланди. Владимир Зеленский ҳарбий госпиталга бориб, ярадорлар билан учрашди. Украина шаҳарлари Россия ҳужумига қарши тайёргарлик кўришда давом этмоқда — кўчаларда танкга қарши тўсиқлар тобора кўпайиб бормоқда, одамлар рус машиналарининг ғилдиракларини тешиш учун тиканаклар тайёрламоқда. Meduza 13 март, урушнинг ўн саккизинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.

    Одессадаги кўчада танкка қарши тўсиқлар

    Одессадаги кўчада танкка қарши тўсиқлар
    Фото: AFP

    Мариуполда уруш бошидан буён 2187 киши ҳалок бўлган. Ушбу маълумотлар маҳаллий ҳокимият томонидан тақдим этилган. Мариупол шаҳар кенгаши, шунингдек, сўнгги 24 соат ичида шаҳарга камида 22 марта авиазарбалар берилгани, 100 га яқин бомба ташланганини хабар қилди. Шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, рус қўшинлари «турар жой бинолари, одамлар гавжум жойларни нишонга олган ҳолда зарба бермоқда, болалар шифохоналари ва шаҳар инфратузилмасини бутунлай вайрон қилмоқда».

    Украиналик ҳарбийлар Мариуполдаги позицияда. Бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери қамал қилинаётган шаҳарнинг чекка қисми Россия армияси назоратига ўтган

    Украиналик ҳарбийлар Мариуполдаги позицияда. Бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери қамал қилинаётган шаҳарнинг чекка қисми Россия армияси назоратига ўтган
    Фото: AP Photo
    Мариупол бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида қамалда, ундан чиқувчи барча йўллар тўсиб қўйилган. Бир неча кун олдин Мариуполни тарк этган ва ҳозир унинг чеккасида бўлиб турган украиналик журналист Артем Попов шаҳардаги вазият ҳақида гапириб берди:
    Мариуполнинг бомбардимон қилиниши мутлақо тартибсиз, деб айта олмайман, аммо шифохоналар, мактаблар ва диний муассасалар ўққа тутилди. Улар (Россия ҳарбийлари) ўт ўчириш бўлимларини ўққа тутмоқда – тушунишимча, бундан мақсад ёнғинларни ўчиришга имкон қолдирмаслик. Сўнгги пайтларда 400 дан 1000 гача одам бўлган бомба бошпаналарига авиазарбалар уюштирилди. Одамлар оммавий қабрларга кўмилмоқда. Ўлган одамларнинг қўшнилари қаерда имкони бўлса, шу жойга қабр қазиб, уларни кўммоқда. Кўчаларда ўликлар жуда кўп.

    Украиналик ўт ўчирувчи Киев чеккасида авиазарба оқибатида вайрон бўлган озиқ-овқат омбори ҳудудида.

    Украиналик ўт ўчирувчи Киев чеккасида авиазарба оқибатида вайрон бўлган озиқ-овқат омбори ҳудудида.
    Фото: AP Photo

    Украиналик пайвандчи рус қўшинларининг олдинга силжишини қийинлаштирадиган йўл тиканакларини ясамоқда. Львов

    Украиналик пайвандчи рус қўшинларининг олдинга силжишини қийинлаштирадиган йўл тиканакларини ясамоқда. Львов
    Фото: AP Photo

    Россияда урушга қарши намойишчиларни оммавий ҳибсга олиш давом этмоқда. Бутун Россия бўйлаб — Москва, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Челябинск, Уфа, Новосибирск, Иркуцк ва бошқа шаҳарларда 13 март куни урушга қарши янги акциялар ўтказилди. Уларнинг иштирокчилари дарҳол полиция томонидан ҳибсга олинган. Кун якунида «ОВД-Инфо» 800 дан ортиқ қўлга олинганлар ҳақида хабар берди. «ОВД-Инфо» маълумотларига кўра, Украина билан уруш бошланган 24 февралдан бери Россияда урушга қарши акцияларда қарийб 15 минг киши ҳибсга олинган.

    Россия қўшинлари Украинанинг Польша билан чегарасидан 25 километр узоқликдаги полигонга ҳужум қилди. 13 март куни эрталаб Россия авиацияси Львов вилояти Яворов тумани Старичи қишлоғидаги Халқаро тинчликни сақлаш ва хавфсизлик марказини бомбардимон қилди. Бу марказ Яворов ҳарбий полигони сифатида ҳам танилган. У Украинанинг НАТОга аъзо Польша билан чегарасидан 25 километр узоқликда жойлашган. Полигонда украиналик ҳарбийлар илгари Ғарб инструкторлари раҳбарлигида тайёргарликдан ўтган, бироқ ҳозирда Украина расмийлари у ерда инструкторлар йўқлигини айтди.

    Львов вилояти раҳбари Максим Козицкийнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар полигонга 30 та ракета зарбаси берган. Унинг сўзларига кўра, зарбалар туфайли камида 35 киши ҳалок бўлган, яна 134 киши жароҳатланган.

    Львов вилоятидаги Яворов ҳарбий полигонига берилган авиазарба оқибатлари

    Львов вилоятидаги Яворов ҳарбий полигонига берилган авиазарба оқибатлари
    Фото: Reuters

    Яворов ҳарбий полигонида яраланган одам тез ёрдам машинасидан ташқарига қараб турибди

    Яворов ҳарбий полигонида яраланган одам тез ёрдам машинасидан ташқарига қараб турибди
    Фото: Reuters

    Владимир Зеленский Киевдаги ҳарбий госпиталда ётган ярадорларни бориб кўрди

    Владимир Зеленский Киевдаги ҳарбий госпиталда ётган ярадорларни бориб кўрди
    Фото: Украина президентининг матбуот хизмати

    Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, рус қўшинлари Львов вилоятида «хорижий ёлланма аскарлар» жойлашган объектларга зарбалар берган, улардан камида 180 нафари ҳалок бўлган, шунингдек, Украинага хориждан келтирилган қуролларнинг катта партияси йўқ қилинган. Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков «Украина ҳудудига келган хорижлик ёлланма аскарларни йўқ қилиш давом этади», деб ваъда берди.

    Украина мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Маркиян Лубкивский Россия томонининг мазкур баёнотига муносабат билдириб, 180 нафар хорижликнинг ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. «Бу ҳақиқий Россия пропагандаси», — дейди у CNN’га берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, «Яворовский» полигонида ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар йўқ.

    Россиянинг Польша чегараси яқинидаги полигонга зарбасидан сўнг, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан агар Россия НАТОга аъзо бирор давлат ҳудудига «бир мартагина ўт очса ҳам», альянс «бор кучи билан» жавоб қайтаришини айтди.

    Ҳарбий ҳаракатлар шароитида ҳатто можаро иштирокчиларининг расмий вакиллари томонидан тарқатилган маълумотларни текшириш имконсиз.

    Ирпендаги украиналик ҳарбийлар

    Ирпендаги украиналик ҳарбийлар
    Фото: AFP

    Киев вилояти, Ясногородка посёлкаси ўт очишлардан сўнг

    Киев вилояти, Ясногородка посёлкаси ўт очишлардан сўнг
    Фото: Sipa Press

    Украина ва Россия навбатдаги музокараларда муваффақиятга эришишни ваъда қилмоқда. Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк шундай деди: «Бизнинг талабларимиз — урушни тугатиш ва Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш. Бу жараён ва мулоқот ҳақида тушунча борлигини кўряпман». Унинг таъкидлашича, Украина музокараларда ўз позициясидан чекинмоқчи эмас. «Тушуниш учун. Музокараларда Россия вакиллари энди ультиматум сифатида нимадир демаяпти, балки бизнинг таклифларимизни диққат билан тингламоқда», — дея қўшимча қилди Подоляк.

    Музокараларда Россия делегацияси таркибида бўлган Давлат Думасининг Халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий яқин кунларда имзолаш учун муайян ҳужжатлар тайёрланиши мумкинлигини айтди. У гап қандай ҳужжатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

    Беларусда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокараларнинг учта раунди бўлиб ўтган. Улар сезиларли натижа бермади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, тўртинчи раунд 14 март куни видеоалоқа шаклида ўтказилади.

    Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприк устида озиқ-овқат аравасини судраб кетаётган кўнгилли

    Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприк устида озиқ-овқат аравасини судраб кетаётган кўнгилли
    Фото: AFP

    Ирпенлик фуқаро эвакуацияга ёрдам бериб, мактаб остидаги бомба бошпанасида бирор ким қолиб кетмаганини текширмоқда

    Ирпенлик фуқаро эвакуацияга ёрдам бериб, мактаб остидаги бомба бошпанасида бирор ким қолиб кетмаганини текширмоқда
    Фото: LA Times

    Френсис Фукуяма: Россия урушда ютқазиши муқаррар

    Америкалик файласуф, сиёсатшунос ва иқтисодчи Френсис Фукуяма American Purpose журнали учун «Preparing for Defeat» («Мағлубиятга тайёргарлик») сарлавҳали мақола ёзди, унда муаллиф Россия Украина билан урушда мағлуб бўлишини, бу «тўсатдан ва ҳалокатли» бўлишини башорат қилган. Фукуяманинг сўзларига кўра, қайсидир вақтга келиб Россия Украинадаги қўшинларини таъминлай олмайди, Владимир Путин эса уларни олиб чиқишга журъат этолмайди.

    «Путин ўз армиясининг мағлубиятидан омон қолмайди. У ҳозир қўллаб-қувватлашлардан завқланяпти, чунки уни «кучли одам» деб тушунишмоқда. У ўзининг қобилиятсизлигини кўрсатиб, зўравонлик асосида кучини йўқотган пайтда нимани таклиф қиларкан?» — деб ёзади Фукуяма.

    Украиналик аскар Ирпендаги хароба кўприк остида ташлаб кетилган болалар аравачасида дам олмоқда

    Украиналик аскар Ирпендаги хароба кўприк остида ташлаб кетилган болалар аравачасида дам олмоқда
    Фото: AFP

    Украина аскарлари артиллерия ўқларидан яширинмоқда. Ирпен

    Украина аскарлари артиллерия ўқларидан яширинмоқда. Ирпен
    Фото: AP Photo

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Бунёдкор” ўз майдонида “Сурхон”га имкониятни бой берди (видео)

    Бугун, 21:12

    Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг саммитида узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўрсатиб ўтилди

    Бугун, 21:05

    Кичик Роберт Кеннеди Украинадаги урушни 100 кун ичида тугатишга ваъда берди

    Бугун, 20:35

    Россияда 130 минг киши мажбурий ҳарбий хизматга чақирилади — Путин фармони 

    Бугун, 20:25

    Германия бизнеси етакчилари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев илгари сурган таклифлар маълум қилинди

    Бугун, 20:12

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

    Бугун, 20:01

    “Толибон” делегацияси Москвада паспортларини йўқотиб қўйди

    Бугун, 19:50

    Тиббиёт, таълим муассасалари ва боғчаларда ичимлик суви йўқлиги ривожланаётган Ўзбекистонимиз учун чидаб бўлмайдиган ҳолат” — депутат Мақсуда Ворисова

    Бугун, 19:29

    “Нега вазирликда ўтирибсиз?”: Қирғизистонда депутат вазир билан тортишди (видео)

    Бугун, 19:08

    Президент Марказий Осиё—Германия иқтисодий форумини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

    Бугун, 19:00

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.