• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уйдаги охирги сигирни сотиб, Парижга билет олганмиз» — Франция ҳукумати назарига тушган ўзбекистонлик тадбиркор аёл Баҳор Будо

    Дунёнинг турли нуқталарига ишлаш учун кетиб, кейинчалик ишбилармонга айланган ўзбекистонликлар кўпчиликни ташкил этади. Асли хоразмлик бўлган Баҳор Будо ҳам тадбиркор сифатида Франция ҳукумати назарига тушган ватандошлардан. Узоқ йиллардан бери Лион шаҳрида яшаётган бу аёл турли лойиҳалари орқали ишсизликка қарши курашмоқда. Муҳим юмуши сабаб Ўзбекистонга келган Баҳор Будо билан пойтахтдаги Амир Темур хиёбонида кўришиб, суҳбатлашдик.

    — Хоразмнинг чекка бир қишлоғида туғилган аёлнинг Францияга кетиб, яшаб қолиши кўпчиликка қизиқ. Келинг, суҳбатимизни шундан бошласак.

    — Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги Вазир қишлоғида туғилганман. Оддий балиқчининг қизиман. Онам тикувчи бўлган. Мустақил шахс сифатида шаклланишим, жамиятда ўрнимни топишимда онам кўпроқ қўллаб-қувватлаган. Мактабда француз тили ўқитилгани боис шу тилга қизиқишим кучли бўлган. Пахта далаларида ҳам қўлимда китоб олиб юрардим.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    2000 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг француз тили йўналишига шартнома асосида ўқишга кирганман, аммо ўқимаганман. 2001 йилда ҳам контракт асосида талабаликка қабул қилиндим. Лекин моддий томондан шароитимиз яхши эмаслиги учун бир йил тикиш-бичиш бўйича ишладим, сомса сотиш, лағмон қилиш орқали пул топдим. Учинчи йили яна контрактга тушдим. Онам «Бошқа иложимиз йўқ, бу сафар, албатта, ўқийсан, ишончимни оқлаб, мустақил бўлишининг керак», дея мени Тошкентга ташлаб кетган. Кўриб турибсиз, пойтахт жуда катта, бир қарашда одамни ютиб кетади (кулади).

    Фото: Баҳор Будонинг шахсий архивидан

    Бир амаллаб, тўрт йиллик ўқишни тамомлагач, негадир Ўзбекистонда ўрнимни топишим қийин бўлди. Таниш-билишим йўқ эди, бунга балки коррупция ҳам халал бергандир. Шундан сўнг, 2007 йили маданият алмашув дастури орқали Францияга кетишга қарор қилдим. Мазкур дастурда сизга талабалик мақоми берилади, виза оласиз, француз оиласига қабул қилинасиз. Маълум муддат ўша оилада яшаб, бола парвариши ва бошқа ишларга ёрдамлашасиз, шу вақт ичида ҳам тил, ҳам маданиятни ўрганасиз. Барча харажатлар бепул бўлади. Шу тариқа Францияга кетганман. Уйдагилар охирги сигирни сотиб, пулига билет олиб беришган.

    — Франция ва французларнинг яшаш тарзи, қонун-қоидалари, урф-одатлари Ўзбекистондан бутунлай фарқ қилади. Йиллар давомида қандай қийинчиликларни енгиб ўтишингизга тўғри келди?

    — Француз тилини яхши биламан, ҳаммаси осон кечади, қийналмайман, деган ўй билан кетгандим. Аммо чучварани хом санаган эканман. Бой оилага тушиб қолганим учун ҳамма ўз ишини қилиб, хонасига кириб кетарди, бир-биримиз билан ўзаро алоқа йўқ эди. Бошида французларнинг маданияти, ишлаш қоидаларини тушунмасдан анча қийналдим. Бир-биримизга ёрдам бериш ва бўйсунишга ғурурим йўл қўймасди. Тўққиз ой бир оилада яшагач, у ердан кетдим. Чунки белгиланган муддат тугаган эди. Шу вақт ичида тақдир экан, паркда турмуш ўртоғимни учратиб қолдим.

    Баҳор Будо фарзандлари билан

    Баҳор Будо фарзандлари билан
    Фото: Баҳор Будонинг шахсий архивидан

    Ўша пайтларда тикувчилик билан шуғулланиш фикри туғилиб қолди. Францияга энди борган давримда қарзга тикув машинаси харид қилгандим. Онам ўргатган ҳунарни шу давлатда янада ривожлантираман, дея қарор қилдим.

    2010 йили турмушга чиқдим, французлардек яшаш, карьера қилиш ҳуқуқини қўлга киритдим. Кейин «Баҳор» номли кичкина корхона очдим. Аммо унинг фаолиятидан у даражада қониқмасдим, барибир қийналдим. Яқинларимга ёрдам бериш ва молиявий томондан мустақил бўлиш мақсадида қўшимча ишлар билан ҳам шуғулландим.

    — Турли миллат вакиллари бўлган хотин-қизларга ҳунар ва тил ўргатар экансиз. Бу лойиҳани бошлашингизга нима сабаб бўлди?

    — Тўйимиздан сўнг бошқа бир туманга кўчиб ўтдик. У ерда 42 миллат вакиллари яшайди, қийин шароитда юрган муҳожир аёллар кўпчиликни ташкил этади. Бир куни турмуш ўртоғим «Тикувчилик бўйича шу аёллар билан бирор лойиҳа қилсанг бўлмайдими? Сен уларга муҳтож, улар сенга муҳтож. Бу соҳада бир кишига ҳамма ишни эплаш қийин», деб маслаҳат берди. Онам қишлоқ аёлларига ўргатган ҳунарини Францияда оммалаштиришни ният қилиб юргандим. Умр йўлдошимнинг фикридан кейин олти ой давомида лойиҳа устида иш олиб бордим. Бу қарор орқали француз жамиятидаги бир қатор муаммога ечим топиш кўзда тутилган бўлиб, «Баҳор» бренди жамиятга фойдаси тегадиган корхона бўлишини истадим.

    Фото: Баҳор Будонинг шахсий архивидан

    2018 йилда «Eco Couture» ассоциациясини ташкил этдим. Бу лойиҳа орқали иммиграция орқали келган аёлларга тил ва тикувчиликни ўргатамиз. Бошида суҳбатлашамиз, тикишга қизиқиши бўлса, жамоага жалб этамиз. Зўравонликка учраган, ишлаш учун рухсат берилмаган аёллар молиявий мустақил бўлиш, ўз ўрнини топишга қарор қилиб, бизга мурожаат этишади.

    Бугунги кунда ўнлаб аёлларни тадбиркорликка ҳам тайёрлаяпман. Россия, Чеченистон, Туркия тарафлардан борган аёлларда мустақил бўлиш, ўз бизнесини йўлга қўйишга интилиш кучли. Бу, албатта, яхши ҳолат. Шунингдек, коллеж талабаларига ҳам ҳунар ўргатамиз.

    Фото: Баҳор Будонинг шахсий архивидан

    Дизайнерлик мактаблари билан ҳамкорликда ишлаймиз. Мустақил фаолият бошлаган аёлларга қийин вазиятларда ҳам ёрдам берамиз. Уларга шунчаки тил ва тикишни ўрганиш билан кифояланмаймиз. Кредит ёки бошқа масалаларда муаммога дуч келса, албатта, ёрдам қўлини чўзамиз ва бирга ҳал қиламиз.

    — Ушбу лойиҳангиз Франция ҳукумати томонидан қандай баҳоланди?

    — Мамлакат ҳукумати бу каби ижтимоий лойиҳаларга бефарқ эмас, доим қўллаб-қувватлайди. Мазкур лойиҳам 2018 йили Франциянинг энг яхши олти лойиҳасидан бири сифатида эътироф этилди. Иқтисодиёт ва молия вазири Бруно La Mer билан ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга янада ёрдам бериш масаласида бир соат мулоқот қилганман. Улар билан ҳозиргача алоқадамиз, ҳисобот топширамиз. Бундан ташқари, Меҳнат, бандлик ва интерграция вазири, йирик банк раҳбарлари ҳам лойиҳамизга қизиқиш билдирган.

    Франция Иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ла Мер тадбиркорлар даврасида

    Франция Иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ла Мер тадбиркорлар даврасида
    Фото: Баҳор Будонинг шахсий архивидан

    — Ўзбекистон ҳукумати камбағалликка қарши курашиш мақсадида «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари»ни йўлга қўйди. Бу қанчалик самара беради, деб ўйлайсиз?

    — Буларнинг барчаси аёлларнинг яшаш тарзини ўлчаган ҳолда йўлга қўйилган бўлиши мумкин. Бу лойиҳаларни батафсил ўрганиб чиқишга ҳали вақтим бўлмади. Аёллар муаммоси билан шуғулланиш, ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш гапирилиши эмас, қилиниши керак бўлган иш ўзи. Ўзбекистонда бу қандай бўляпти билмайман, самарасини ҳам айтолмайман. Умид қиламанки, натижаси яхши бўлади.

    — Францияликлар Ўзбекистонни қай даражада билади? Улар мамлакатни яхши билиши учун нималар қилиш керак?

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Мен билган французларнинг барчаси Ўзбекистонга нисбатан ижобий фикрда. Шу қадар меҳмондўстмизки, бу кўп камчилигимизни ёпиб юборади. Масалан, турмуш ўртоғим Ўзбекистонга келиб, яшашга ҳам рози (кулади).

    Мамлакатни янада танитиш учун халқаро медиаларга кўпроқ интервьюлар бериш керак, менимча.

    Фото: Баҳор Будонинг шахсий архивидан

    — Юқорида турли миллат вакиллари билан бир ҳудудда яшайман, дедингиз. Турфа шароит ва характердаги одамлар орасида яшаш сизни хавотирга солмайдими?

    — Хавф ҳамма жойда бор, бугун ким қаерда ўлишини билмайди. Лекин у жамият орасида ўзимни хавф остида, деб ҳис қилмайман. Улар ҳам менда ёмонлик йўқлигини сезишади. Ҳаммамиз инсонмиз, ўзаро ҳурмат билан яшашимиз керак. Инсоннинг миллати ёки динига қараб мулоқот қилмайман.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Қандай пайтларда Ўзбекистонга буткул кўчиб келиш фикри туғилади?

    — Лионда уч-тўрт кунлаб қуёш чиқмаган пайтларда. Қуёшни соғинаман. Ухлашдан олдин ҳам, эрталаб ҳам барибир қишлоғимни эслайман. Чанг босган кўчалар ҳар доим хаёлимда.

    — Шахсий ҳаётингизга ҳам тўхталиб ўтсангиз?

    — Турмуш ўртоғим француз, менинг биринчи маслаҳатчим. У ҳам ижтимоий муаммоларга бефарқ эмас. Ҳозир икки фарзандим бор. Ўғлим Ёқуб, қизим Марям ўзбек ва рус тилларини кам билади. Лекин улар мен улғайган жойларда катта бўлишини истайман. Таътил пайтлари Ўзбекистонга жўнатиб, қишлоқ кўчаларида ялангоёқ юришларини хоҳлайман.

    Лойиҳанинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи: Илҳом Хурсаналиев

    13.03.2022, 09:05   Изоҳ (0)   153365
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик 2 ёшли болакай дунёнинг юқори интеллектли инсонлари жамиятининг энг ёш аъзосига айланди

    Лайфстайл | 3 июн, 19:28

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилиб, қидирувда бўлган ҳайдовчи ушланди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 19:15

    Австралияда робот мушуклар ёлғизликка даво сифатида қўлланмоқда

    Гаджетлар | 3 июн, 18:49

    Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг оила аъзоларига “Жасорат” медали топширилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:35

    Муроджон Азимов Паралимпия ўйинлари совриндорига уй совға қилганди. Тадбиркор уй пулини ололмай сарсон

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:21

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    Дунё | 3 июн, 18:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.