Наманганда ичимлик суви мавжуд бўлмаган 109 та маҳалланинг 29 таси 2022 йилда ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳақда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ директори Илҳомжон Ширанов маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Ширановнинг айтишича, улардан 8 таси Инвестиция дастури, 5 таси «Обод қишлоқ» дастури, 11 таси маҳаллий бюджет, 3 таси ижтимоий буюртма, 2 таси Жаҳон банки халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
«Қолган 80 та маҳаллани ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати туман ҳокимликлари, МФЙ раислари, вилоят қурилиш бошқармаси ҳамда «Наманган сув таъминоти» мутахассислари иштирокида жойида ўрганиб чиқилмоқда», — дейди Илҳомжон Ширанов.
Ўрганишлар давомида ушбу 80та маҳаллани ичимлик суви билан таъминлаш учун 926,3 километр ичимлик сув тармоқлари қуриш, 1 километрини реконструкция қилиш, 23 та тик қудуқ қазиш, 38 тасини реконструкция қилиш, 42 та сув минораси қуриш, 21 тасини реконструкция қилиш, 14,8 километр электр тармоғи тортиш, 59 та трансформатор ва 65 та насос ўрнатиш зарурлиги аниқланди.
Ширановнинг қўшимча қилишича, бу ишларни амалга ошириш учун 61, 6 миллиард сўм қўшимча харажат талаб этилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда 1 майга қадар сув таъминоти бўлмаган маҳаллалар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тоифаларга ажратилади
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда келгуси 5 йилда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилишини маълум қилди
- Ўзбекистонда 2021 йилда 1,5 млн аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди
Изоҳ (0)