• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Халқаро меҳнат ташкилоти мониторинг қилганида болаларнинг онасига ёрдам бериш учун пахтага чиққан ҳолатлари ҳам бўлди» — Танзила Норбоева

    10 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича тузилган дастурга асосан халқаро матбуот-брифинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва хорижлик экспертлар иштирок этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Тадбирда Cotton Campaign ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилди. Cotton Campaign коалицияси мазкур қарорни 2021 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилди.

    Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда президентининг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакат ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳаларида, жумладан, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида аниқ натижаларга эришишга мувофиқ бўлгани ҳақида айтди.

    Таъкидланишича, қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, халқаро стандартларни имплементация қилиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, институционал базани ривожлантириш, тизимли мониторинг ва тадқиқотлар олиб бориш ҳамда фуқаролик жамияти ва ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш йўналишларда тизимли ишлар олиб борилган.

    Ўзбекистон меҳнат бозорида демографик босим юқори бўлган мамлакатдир. Ҳозирги вақтда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 20 миллионга яқин, иш билан бандлар сони 15 млн, ишга муҳтожлар сони 1 млн 300 минг кишини ташкил этади. Ҳар йили 500 мингдан ортиқ ёшлар катта ҳаётга қадам қўяди ва иш излайди.

    Бу масаланинг самарали ечими сифатида Ўзбекистон томонидан ХМТ кўмагида Бандлик миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Маълумки, 2020 йилгача узайтирилган 2014—2016 йилларда муносиб меҳнат мамлакат дастури муваффақиятли ва тўлиқ амалга оширилди.

    Ҳамкорлигимизни ривожлантириб, 2021—2025 йилларга мўлжалланган муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини имзоладик. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон БМТ тизими ислоҳоти доирасида қўйилган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат дастурини биринчилардан бўлиб ишлаб чиқди.

    Танзила Норбоева, Сенат раиси
    Таъкидланишича, янги дастурда пахта секторида мажбурий ва болалар меҳнатидан ташқари, қуйидаги стратегик масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган:
    • меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
    • бандлик ва муносиб меҳнат имкониятларини кенгайтириш;
    • аҳолининг энг заиф қатламларининг сифатли ва инклюзив таълим ва ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш,
    • ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Пахта етиштириш ва йиғим-терим жараёнларини механизациялаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Пахта териш машиналари ёрдамида пахта хом ашёсининг қарийб 12 фоизи териб олинди (2020 йилда бу кўрсаткич 8,5 фоизни ташкил этган). Пахта теримини механизациялаш ишларини давом эттирамиз.

    Президент қарори билан яқин уч йилда хориждан келтирилган пахта териш комбайнлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловлари ва қайта ишлаш тўловларидан озод этилди.

    Пахта теримчиларининг маошига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021 йилда 1 килограмм қўлда терилган пахта хом ашёси учун тўлов 2015 йилга нисбатан қарийб 10 баробар оширилди.

    Мониторинг ва иш ҳақини ошириш каби чора-тадбирлар ўтган йилларда мажбурий меҳнатдан фойдаланишни камайтиришга сезиларли таъсир кўрсатди. Бироқ шунга қарамай айнан қатъий сиёсий ирода ва иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ислоҳотларга комплекс ёндашув Ўзбекистонда тизимли мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам беришга олиб келди.

    Танзила Норбоева, Сенат раиси

    Бундан ташқари, журналистлар билан бўлиб ўтган савол-жавобда «кўпчилик инсонлар меҳнатда чиниққанлиги» айтилиб, «хорижий мамлакатларда мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши» тўғрисида сўралди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Сенат раиси мазкур саволга жавоб берар экан, «18 ёшгача бўлган фуқаролар бола ҳисобланишини» эслаб ўтди.

    Шу ёшгача биз болаларни мажбурлаб, мактабларни ёпиб, ҳаммани пахта даласига чиқариб юборсак, айнан шу мажбурий меҳнатга киради. Болаларни меҳнатга чиниқтириш масаласи эса мутлақо бошқа масала. Бола дарахт экса, ўзи уйини тозаласа, мактаб ҳудудида қандайдир дарслардан ташқари ишларни қилади — булар мажбурий меҳнатга кирмайди. Ўз хоҳиши билан бу ишларда қатнашиши мумкин. Бу ҳам меҳнат, лекин енгил меҳнат.

    Аввал қандай бўлар эди? Барча мактаб, коллеж, лицейлар, олий ўқув юртларининг эшиклари қулфланарди, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари бош бўлиб ҳамма пахтага чиқиб кетар эди. Улар асосий ишини қилишмас эди, бориб пахта терар эди. Ҳозир бу нарсаларга мутлақо чек қўйилди. Чунки бола билим олиши керак. Мажбурий меҳнат жисмоний жиҳатдан унга зарар, пахта териш зарарли меҳнатга киритилган. Шунинг учун Ўзбекистон бу нарсага жуда қаттиқ турибди.

    Халқаро меҳнат ташкилоти мониторинг қилганида онамга ёрдам бераман, деб болалар пахтага чиққан ҳолатлари ҳам бўлди. Лекин бу нарсага ҳозир йўл қўйилиши керак эмас. Бола ўқиши, ривожланиши керак.

    Танзила Норбоева, Сенат раиси

    Таъкидланишича, «Ўзбекистоннинг мониторинг ўтказаётган нодавлат, нотижорат ташкилотлари ёки фуқаролик жамияти институтларини бемалол бошқа давлатларга бориб мониторинг ўтказиш салоҳиятига эга бўлишган».

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Булар ҳозир ҳаммага қандай қилиб мониторинг қилиш мумкинлигини ўргата олади. Нафақат пахтачиликда, бошқа соҳаларда, масалан, қурилишда ҳам, бозорларда ҳам мажбурий меҳнат бўлиши мумкин. Улар ҳамма соҳаларни ўрганиб, кундалик маълумотларни ҳукуматга айтиб турса, биз тезкор чораларни кўриб борсак, қонунимизни кўриб чиқамизми, шу тезроқ битади.

    Аввал биз пахтани хом ашё сифатида 1 миллиард долларга экспорт қилардик. Ўзбекистонда умуман ишлаб чиқариш йўқ эди. Ҳаммаси хом ашё сифатида кетар эди, кейин ўзимизнинг пахтамиздан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар яна ўзимизга етиб келарди. Ҳозир президентимизнинг сиёсати — пахтани экспорт қилмаслик, ишлаб чиқаришнинг ҳамма занжирини Ўзбекистонда қилишдан иборати. 2–3 йилдан бери пахта хом ашё сифатида умуман экспорт қилинмаяпти, ишлаб чиқаришнинг ҳамма босқичларини Ўзбекистонда йўлга қўйганмиз. Бунинг учун 120 тадан ортиқ кластерларимиз бор. Аввал пахта бир миллиардга экспорт қилинган бўлса, ҳозир тайёр маҳсулот 3 миллиард доллардан ошиб кетди. Ва кейинги 4–5 йил ичида 50 миллиардлик экспорт қилишни режалаштиряпмиз.

    Танзила Норбоева, Сенат раиси

    Бундан аввал Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш рейтингида кўтарилгани ҳамда Cotton Campaign Ўзбекистон 2020 йилги пахта теримида мажбурий меҳнатга барҳам беришда «сезиларли ютуқлар»га эришганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбек пахтаси тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи бўлди — Халқаро меҳнат ташкилоти

    10.03.2022, 21:40   Изоҳ (0)   18098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади

    10.03.2022, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

    10.03.2022, 20:47

    Тошкентда «Ракат» маҳалласидаги ҳовли МИБ томонидан 3 млрд сўмга аукционга қўйилди

    10.03.2022, 20:24

    Европада катта миқдорда ўғирлик содир этган халқаро қидирувдаги шахс Ўзбекистонда қўлга олинди

    10.03.2022, 19:22

    «Ўзгидромет» 8 та вилоятда 16 мартгача кучли шамол ва момоқалдироқ бўлиши сабаб аҳолини огоҳлантирди

    10.03.2022, 18:50

    Тошкентдан Қозон ва Новосибирск шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

    10.03.2022, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳибсга олинишим француз полициясининг хатоси бўлган” — Павел Дуров

    Дунё | 25 август, 12:40

    “Баъзи директорлар норози бўлди, аммо жавобгарликни зиммага олдим” — Сурхондарё ҳокими

    Ўзбекистон | 25 август, 12:30

    Ўзбекистон экспорт қилган 21 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:20

    Самарқандда триатлон бўйича анъанавий “Challenge Samarkand-2025” мусобақаси бўлиб ўтди

    Спорт | 25 август, 12:07

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилинади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:05

    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

    Реклама | 25 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.