Ўзбекистон ҳудудига 10—16-март кунлари Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.
Қайд этилишича, 11—16-мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11-мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. 12-мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. 13-мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
14-мартда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. 15—16-мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 10—16 мартда республиканинг айрим жойларида шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
- 10-март ва 13—16-мартда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида 17—22 метр/секундгача;
- 11—12-март ва 15—16-мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 17—22 метр/секундгача, момақалдироқ пайтида 25—28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
«Ўзгидромет» 11—15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи март ойи бошидан буён сақланиб қолмоқда. «Ўзгидромет» беқарор об-ҳаво иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туришини прогноз қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 18—16 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
Изоҳ (0)