Тошкент шаҳрида жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига пул талаб қилган терговчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент шаҳар ИИББ шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказган. Тадбир давомида 5 март куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига 5 минг доллар талаб қилгани аниқланган. У мазкур пулнинг минг долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, 8 март куни Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этган аёлга ҳолатни расмийлаштирмаслик эвазига 500 доллар талаб қилиб, дастлаб 6 март куни 200 долларни қўлга киритган ва қолган 300 долларни олган вақтида ушланган.
Ҳар иккала ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Аввалроқ Қашқадарёда нефть маҳсулотлари йўқолганини текшираётган терговчига 1,3 минг доллар пора берган корхона оператори ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)
- «Жиноятини яширишга уринганлар жавобгарликдан қутилиш мақсадида ОАВда ёлғон маълумот тарқатган». Қашқадарё прокуратураси собиқ ИИБ мансабдорининг қўлга олиниши ҳақида ёзди
- «Тўққиз нафар ИИБ ходими нопок ҳаракати учун ишдан олинган» — Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи
- Самарқандда 50 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Изоҳ (0)