• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 13-куни: Россия Украинанинг нефть омборига зарба берди. Украиналиклар сафига қўшни давлатлардан кўнгиллилар келиб қўшилмоқда. «Биз таслим бўлмаймиз» — Зеленский Британия парламентида нутқ сўзлади (фото)

    Урушнинг ўн учинчи кунида Россия ва Украина яна бир нечта гуманитар йўлакларни очиш бўйича келишиб олди, аммо фақат Суми шаҳри аҳолисини эвакуация қилишга эришилган — томонлар яна бир-бирини келишувларни бузишда айблади. Деярли бир ҳафтадан буён қамалда қолган Мариуполда одамлар ҳамон бомба бошпаналарида ухламоқда. Россия авиацияси эса зарбалар беришда давом этмоқда — 8 мартга ўтар кечаси Броваридаги кимёвий моддалар омбори ва Житомир вилоятидаги нефть омбори ўққа тутилди. Украинага қўшни давлатлар – Литва, Эстония, Грузия ва Беларусдан кўплаб кўнгиллилар келмоқда. Meduza урушнинг ўн учинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.

    Житомир вилоятидаги нефть базасида отишма туфайли ёнғин содир бўлди

    Житомир вилоятидаги нефть базасида отишма туфайли ёнғин содир бўлди
    Фото: Reuters

    8 март куни Суми шаҳридан аҳолини эвакуация қилиш бошланди, шаҳарда тунги отишмалар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, шаҳардан жами 3,5 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Бошқа йўналишларда, жумладан, Мариуполда ҳам эвакуация масаласида ижобий ўзгаришлар кузатилмади. Томонлар аввалгидек бир-бирини жараённи бузишда айблади. Россия Мудофаа вазирлиги одатий айбловлардан ташқари, украиналикларнинг Россия ҳудудига эвакуация қилинишини истамагани учун Киевни қоралади. Мариупол расмийларининг айтишича, рус қўшинлари гуманитар йўлакдан шаҳарга бостириб кириш учун фойдаланишга уринган.

    Ўт ўчирувчилар кимё омборидаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Броварй, Киев вилояти

    Ўт ўчирувчилар кимё омборидаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Броварй, Киев вилояти
    Фото: EPA

    Ирпендаги кўприк. Вайронагарчиликдан олдин у ушбу шаҳардан эвакуация қилишнинг асосий ва ягона йўли эди.

    Ирпендаги кўприк. Вайронагарчиликдан олдин у ушбу шаҳардан эвакуация қилишнинг асосий ва ягона йўли эди.
    Фото: AP Photo

    Вайрон бўлган кўприк остида тўпланиб, эвакуацияни кутаётган украиналиклар. Ирпен

    Вайрон бўлган кўприк остида тўпланиб, эвакуацияни кутаётган украиналиклар. Ирпен
    Фото: AP Photo

    Ирпендан эвакуация. Киевгача 24 км

    Ирпендан эвакуация. Киевгача 24 км
    Фото: AP Photo

    Владимир Зеленский ва унинг «Халқ хизматкори» партияси Россия билан келажакдаги келишувлар руҳи, жумладан, Қрим ва Донбасс билан боғлиқ келишувлар ҳақида гапирди. «Украина таркибида яшашни истаган одамлар у ерда (Донбассда) қандай ҳаёт кечириши мен учун муҳим. Қрим Россия ҳудуди эканини тан ололмаймиз. Бу Украина ҳудуди эканини тан олиш Россия учун ҳам  қийин бўлади. Шу икки масалани ҳал қилиш жамиятда исёнларга олиб келмаслиги, одамлар — ўша ҳудудларда яшовчилар ҳам, Украинада яшовчилар ҳам бу қарордан мамнун бўлиши учун етарлича оқилона йўл тутамиз, деб ишонаман», — деди Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида.

    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    Кейинроқ «Халқ хизматкори» партияси Зеленскийнинг позициясини тушунтирди: Украина ультиматумларни қабул қилмайди ва ўз ерларидан воз кечмайди, аммо «Қрим, Донецк ва Луганск 8 йилдан бери ишғол қилинган, бу ҳудудлардаги одамларнинг ҳаётини қандай тартибга солиш масаласини ҳал қилиш керак».

    Интервьюсида Зеленский келажакда барча қўшнилар, Туркия ва дунёнинг «етакчи давлатлари» – АҚШ, Франция, Германиянинг иштирокида Украина учун жамоавий хавфсизлик шартномасини тузиш тарафдори эканини айтганди. «Бу нафақат Украина учун балки шундай шартнома ҳақида доим гапириб келадиган Россия учун ҳам кафолат бўлади. Лекин билмадим, у ўзини кимдан ҳимоя қилмоқда», —  дейди Зеленский.

    «Халқ хизматкори» партияси эса ўз баёнотида бунга қўшимча қилди:

    «Россия босқинини ҳисобга олсак, бугунги шароитда бу бемаъни туюлиши аниқ. Аммо бизнинг қуролли кучларимиз душманга қарши курашмоқда, Украинанинг тинч ривожланиши кафолатланиши керак. Шунда Россия бошқа кафил давлатлар қатори суверенитетимиз кафолатлари остида ўз имзосини қўйиши зарур бўлади».

    Украинанинг ўзиюрар артиллерия мосламаси

    Украинанинг ўзиюрар артиллерия мосламаси
    Фото: AFP

    Беларуслик кўнгиллилар Киевда ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Украина армиясига ёрдам бериш учун юзлаб беларуслик муҳожирлар ва бошқа қўшни давлатлар фуқаролари мамлакатга келган.

    Беларуслик кўнгиллилар Киевда ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Украина армиясига ёрдам бериш учун юзлаб беларуслик муҳожирлар ва бошқа қўшни давлатлар фуқаролари мамлакатга келган.
    Фото: AP Photo

    Украина аскари Россия самолётининг қолдиқларини кўздан кечирмоқда

    Украина аскари Россия самолётининг қолдиқларини кўздан кечирмоқда
    Фото: EPA

    Фахрий караул сафи аъзолари Киевдаги дафн маросимида Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиснинг тобути устига давлат байроғини ёпди.

    Фахрий караул сафи аъзолари Киевдаги дафн маросимида Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиснинг тобути устига давлат байроғини ёпди.
    Фото: Reuters

    8 март куни Зеленский Британия парламенти олдида видео алоқа шаклида нутқ сўзлади. У Украинадаги урушни Британиянинг фашистлар Германиясига қарши урушига қиёслади ва Уинстон Черчиллнинг 1940 йилда тарихга «Биз пляжларда жанг қиламиз» номи билан кирган машҳур нутқини эслатди:

    «Бирлашган Қироллик аллақачон эшитган ва муҳим бўлган сўзларни эслатиб ўтмоқчиман. Биз таслим бўлмаймиз ва ютқазмаймиз. Биз денгизда ва ҳавода охиригача курашамиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз юртимиз учун курашни давом эттирамиз. Биз ўрмонларда, далаларда, қирғоқларда, кўчаларда жанг қиламиз», — деди Зеленский.

    Буюк Британия парламенти

    Буюк Британия парламенти
    Фото: Reuters

    Ғарб Россиянинг энергия манбаларидан аста-секин воз кечишга қарор қилди. АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва газини импорт қилишни тақиқлади. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2022 йил охиригача Россия нефтини тўлиқ тақиқлашини эълон қилди. Европа Иттифоқи бундай кескин чораларни кўрмади, бироқ улар йил охиригача Россия газига бўлган эҳтиёжни учдан иккига камайтирмоқчи. Бундан ташқари, улар 2030 йилгача Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисидан воз кечиш бўйича режалар қораламасини ишлаб чиқди.

    Россияда яна бир нечта йирик компаниялар фаолиятини тўхтатди. McDonald’s Россиядаги 850 та ресторанини вақтинча ёпади (шу билан бирга 62 000 ходимга маош тўлашда давом этади). L’Oreal ўзининг бевосита назорати остидаги дўконлар ишини тўхтатди. Ўнлаб машҳур озиқ-овқат ва маиший брендларга эга бўлган Unilever Россияда ишлаб чиқарилган товарларни сотишда давом этади, аммо экспортни тўхтатади.

    8 март кунига оид бошқа суратлар

    Мариуполдаги бомба бошпанаси. Одамлар турар жой биноларининг ертўлаларида яширинмоқда

    Мариуполдаги бомба бошпанаси. Одамлар турар жой биноларининг ертўлаларида яширинмоқда
    Фото: AP Photo

    Мариуполдаги бомба бошпанасида боласини кўтарган аёл

    Мариуполдаги бомба бошпанасида боласини кўтарган аёл
    Фото: AP Photo

    Киэв вилоятидаги энг йирик аҳоли пункти — Билая Серква шаҳрининг ўққа тутилишидан кейинги манзара

    Киэв вилоятидаги энг йирик аҳоли пункти — Билая Серква шаҳрининг ўққа тутилишидан кейинги манзара
    Фото: AFP

    Россия ўқлари остида қолган болалар боғчаси. Харьков. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, Украинада икки ҳафтадан камроқ вақт давом этган урушда 400 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган

    Россия ўқлари остида қолган болалар боғчаси. Харьков. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, Украинада икки ҳафтадан камроқ вақт давом этган урушда 400 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган
    Фото: AFP

    Харьковдаги отишма оқибатлари

    Харьковдаги отишма оқибатлари
    Фото: Meduza

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    09.03.2022, 11:26   Изоҳ (0)   63673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистони ва БАА етакчилари АҚШ президенти билан музокаралар ўтказишдан бош тортди

    09.03.2022, 10:34

    Запороже АЭС тўлиқ Россия кучлари назорати остига ўтди

    09.03.2022, 09:01

    Байден Россия нефти ва газининг АҚШга импортини тақиқлади. Буюк Британия 2022 йил охирида Россия нефтини рад қилади

    09.03.2022, 08:36

    Еврокомиссия Россия кўмири, бефит ва газидан 2030 йилгача воз кечиш юзасидан хомаки режа ишлаб чиқди

    09.03.2022, 07:53

    МРБ Украина билан урушдаги Россия қўшинларининг йўқотишларини баҳолади. Ҳисоб-китобларга кўра 2-4 минг одам ҳалок бўлган

    08.03.2022, 23:41

    «Украина Қрим ва Донбасс келажаги борасида музокаралар олиб бориш ва ўзаро келишувга эришиш учун ҳаракат қилишга тайёр» — Зеленский

    08.03.2022, 21:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.