Россия қўшинларидан Украинадаги урушда 2-4 минг нафар аскар ҳалок бўлган. Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс Россиянинг йўқотишларини шундай баҳолаган, деб хабар бермоқда Sky News.
Шунингдек, Бернс Украинани келгусида бир нечта сершовқин, ваҳимали, таҳликали ҳафталар кутаётганини тахмин қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги фақат бир марта урушда ҳалок бўлган аскарлар ҳақида 2 март куни расмий ахборот берган. Вазирлик хабарига кўра, 2 март ҳолати бўйича 498 нафар аскар ҳалок бўлган, 1597 нафар ҳарбий яраланган.
Украина ҳарбий қўмондонлиги уруш бошланганидан буён Россия армиясининг йўқотишлари, тахминан, 12 минг нафар аскар эканлигини қайд этган. Бироқ идора асирга тушганлар ва яраланганлар ҳам мазкур рақамга тааллуқли ёки аксинча ундай эмаслиги борасида аниқ маълумот бермаган.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)