• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 10-куни: Эвакуация келишуви барбод бўлди. Путин ҳарбий операция нима учун фақат Донбасс билан чекланиб қолмаганини тушунтирди (фото)

    Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси» ўн кундан буён давом этмоқда. Украина жануби-шарқидаги қамал қилинган ҳудудлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш учун томонлар 5 март куни «сукунат режими» жорий этишга келишиб олганди. Аммо кечга яқин икки томон бир-бирини режимни бузганликда айблади. Украина Россия Мариупол ва унинг атрофини ўққа тутишда давом этаётгани ҳақида хабар қилди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий операцияга қайта старт берди.

    Киевда россиялик асирларнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди, Львовда эса эвакуация давом этмоқда. Шаҳар объектларини ўқ ва бомбалардан ҳимоялаш чоралари бошланди — тарихий биноларнинг деразалари маҳкамланиб, ҳайкаллар ўтга чидамли материаллар билан ўралди. Meduza урушнинг ўнинчи кунида юз берган асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим этди.

    Украина ҳарбий хизматчилари Киев вилояти, Ситняки қишлоғидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида

    Украина ҳарбий хизматчилари Киев вилояти, Ситняки қишлоғидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида
    Фото: Getty Images

    Гуманитар йўлакларни очиш тўғрисидаги келишув муваффақиятсиз тугади. 5 март куни Россия Мудофаа вазирлиги Москва вақти билан 10:00 дан (Тошкент вақти билан 12:00) бошлаб сукунат режими жорий этилгани ҳамда Донецк вилоятидаги Мариупол ва Волноваха шаҳарларидан тинч аҳолини олиб чиқиш учун гуманитар йўлаклар очилиши ҳақида маълум қилди. Украина ҳукумати келишувни тасдиқлади: Мариуполдан 200 минг, Волновахдан 15 минг кишини олиб чиқиш режалаштирилгани ҳақида хабар берилди. Эвакуацияда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси иштирок этиши керак эди.

    Бироқ тез орада томонлар бир-бирини келишувларни бузишда айблай бошлади. Украина ҳукумати Россия сукунат режимига риоя қилмаётгани ва эвакуация йўлларини ўққа тутаётганини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги (кейинчалик Владимир Путиннинг ўзи) «миллатчилар» одамларни шаҳарлардан ташқарига чиқаришмади, дея баёнот берди. Шу билан бирга, Украина расмийларига кўра, Волновахани 400 киши тарк этишга муваффақ бўлган. Томонлар йўналишлар бўйича келишиб олган-олмагани ҳозирча номаълум. Украина аҳолини Запорожега кўчиришни режалаштирган, Донецк шарққа (яъни айирмачилар назорати остидаги ҳудудга) йўлаклар очилишини, чунки Запорожега бориш «хавфсиз эмас»лигини маълум қилган.

    Кечқурун Россия Мудофаа вазирлиги «ҳарбий амалиётлар» қайта бошлангани ҳақида эълон қилди.

    Украиналиклар вайрон бўлган кўприк остида тўпланиб, Киев вилояти, Ирпен дарёси орқали Ирпен шаҳридан чиқиб кетишга уринмоқда

    Украиналиклар вайрон бўлган кўприк остида тўпланиб, Киев вилояти, Ирпен дарёси орқали Ирпен шаҳридан чиқиб кетишга уринмоқда
    Фото: AP Photo

    Украина ҳарбийлари аҳолини эвакуация қилиш чоғида кекса аёлни Ирпен дарёсидан олиб ўтмоқда

    Украина ҳарбийлари аҳолини эвакуация қилиш чоғида кекса аёлни Ирпен дарёсидан олиб ўтмоқда
    Фото: AP Photo

    Кун давомида Украинада бир қанча россиялик учувчилар қўлга олингани ҳақида хабарлар берилди. Улардан бирининг самолёти Чернигов яқинида уриб туширилган. Украина хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, учувчи Суриядаги ҳарбий амалиётларда қатнашган ва гўёки Владимир Путин Сурия президенти Башар ал-Асад билан тушган суратда у ҳам бор. Бошқа учувчилар Николаэв яқинида асирга олинган.

    Россиялик маҳбусларнинг оғир шаклда сўроққа тутилаётгани акс этган бир нечта видеолар тарқалгандан сўнг, Украина президенти офисининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина ҳарбийларидан Женева конвенциясига риоя қилишни ва Украинани уруш жиноятларида айблаш учун замин яратмасликни талаб қилиб мурожаат йўллади.  «Биз Европа давлатининг Европа армиясимиз. Маҳкумларга ваҳшийлик билан муносабатда бўлиш қатъиян ман этилади», — деди у. Украина ҳарбийларига кўра, 5 март куни улар икки рус самолёти, бешта вертолёт ва бир дронни уриб туширган. Россия Мудофаа вазирлиги кун давомида бешта Украина самолёти, бир вертолёт ва бир дрон уриб туширилганини хабар қилди.

    Уруш шароитида у ёки бу томоннинг расмий вакиллари томонидан тарқатилган маълумотларни қисқа вақтда текширишнинг имкони йўқ.

    54 ёшли Игорь Мажаев уйининг харобалари орасида. Отишма натижасида Игорь хотини ва 12 ёшли қизини йўқотди. Киев вилояти, Мархалевка қишлоғи

    54 ёшли Игорь Мажаев уйининг харобалари орасида. Отишма натижасида Игорь хотини ва 12 ёшли қизини йўқотди. Киев вилояти, Мархалевка қишлоғи
    Фото: Getty Images

    Киев осмонида ракета тутунининг изи

    Киев осмонида ракета тутунининг изи
    Фото: Reuters

    Владимир Путин Россияда ҳарбий ҳолат жорий этиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини айтди. Авиация саноати ходимлари билан 45 дақиқалик учрашувда Путин ташқи тажовуз юз берган тақдирда шундай бўлиши мумкинлигини айтди. «Аммо Россияда ҳозир бундай ҳолат йўқ ва умид қиламанки, бўлмайди ҳам», — дея таъкидлади у. Шу билан бирга, Путин учинчи давлатларнинг Украина осмонида парвозларни тақиқлашга уринишларини урушда иштирок этиш деб ҳисоблашини айтди.

    Путин, шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб кириши кўламини тушунтирди: унинг сўзларига кўра, Россия фақат «Донбасс республикаларига тўғридан-тўғри тўқнашув чизиғида туриб ёрдам бериши мумкин эди», аммо бу ҳолда Ғарб «моддий ресурслар, ўқ-дорилар, жиҳозлар билан чексиз қўллаб-қувватларди».  «Шунинг учун биз бошқа йўлдан бордик, қилишимиз керак бўлган биринчи иш ҳарбий инфратузилмани қисман эмас, балки бутунлай йўқ қилиш эди. Асосан қурол-яроғ, ўқ-дорилар, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сақланадиган омборлар нишонга олинди», — деди Россия президенти.

    Киевда асирга олинган рус аскарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Улар россияликларни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди

    Киевда асирга олинган рус аскарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Улар россияликларни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
    Фото: AP Photo

    Қўлга олинган Россия техникаларидаги З белгиси Украина байроғининг ранги билан бўяб ташланган

    Қўлга олинган Россия техникаларидаги З белгиси Украина байроғининг ранги билан бўяб ташланган
    Фото: Reuters

    Украиналик кўнгиллилар Львовдаги кинотеатр биносида қурол билан ишлашни ўрганмоқда

    Украиналик кўнгиллилар Львовдаги кинотеатр биносида қурол билан ишлашни ўрганмоқда
    Фото: AP Photo

    Путин Россияга қарши киритилаётган санкцияларни «уруш эълон қилиш»га қиёслади ва тадбиркорларга «максимал иқтисодий эркинлик»  бериш, иқтисодий жиноятлар учун одамларни жиноий жавобгарликка тортмаслик тарафдори эканини айтди.

    Росавиация Россия авиакомпанияларига хорижга юк ва йўловчи ташувчи рейсларнинг барчасини тўхтатишни тавсия қилди. Бунга «самолётларнинг хорижда ушлаб турилиши ёки ҳибсга олиниши хавфи юқори экани» сабаб қилиб кўрсатилди.  Тавсия лизингда хорижий компанияларнинг самолётларига эга бўлган авиакомпанияларга тааллуқлидир. Шундан сўнг, Аэрофлот, «Победа», Azur Air (8 мартдан), Nordwind ва Pegas Fly (7 мартдан) хорижий рейсларни бекор қилди.

    Айни пайтда, глобал компаниялар россиялик мижозлар билан у ёки бу шаклда ишлашни рад этмоқда — сўнгги 24 соат ичида Prada, Puma, Inditex, Moody’s, Adobe, IBM, Paypal, Samsung, Electronic Arts, Rockstar Games Airbnb, Booking, Coursera, Payoneer ушбу қарорини эълон қилган.

    Львовдаги ҳайкаллар ёнғиндан ва тасодифий парчалардан ҳимоя қилиш учун ўтга чидамли материал билан ўралган

    Львовдаги ҳайкаллар ёнғиндан ва тасодифий парчалардан ҳимоя қилиш учун ўтга чидамли материал билан ўралган
    Фото: AFP

    Мавзуга доир: Украинада кечаётган урушнинг еттинчи куни — суратларда

    Киевдаги шарқий фронт чизиғи яқинида турган ҳудудий мудофаа отрядининг аъзоси

    Киевдаги шарқий фронт чизиғи яқинида турган ҳудудий мудофаа отрядининг аъзоси
    Фото: Getty Images

    Украиналик қочқинлар Киевни тарк этмоқда

    Украиналик қочқинлар Киевни тарк этмоқда
    Фото: AFP

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    06.03.2022, 10:02   Изоҳ (0)   93742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ: Украинадаги урушда 350 нафардан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлди

    06.03.2022, 01:05

    Қирғизистон Россия ва Украина музокаралари учун майдон ҳозирлашга тайёрлигини билдирди

    05.03.2022, 23:15

    Россияда олигархлар даври тугамоқда — Bloomberg

    05.03.2022, 21:41

    Буюк Британия Россиядаги фуқароларидан мамлакатни тарк этишни сўради

    05.03.2022, 19:11

    Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракетани учирди

    05.03.2022, 12:02

    Зеленский Украинадан қочиб кетганини рад этди

    05.03.2022, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.