Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар 2022 йилнинг 7 март санасидан эътиборан ҳафтасига 4 маротабадан амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги «Дарё»га маълум қилди.
Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунларига режалаштирилган. Қатновлар Humo аir МЧЖнинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
Фарғона–Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх–Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.
Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозлар йўлга қўйилган эди.
Изоҳ (0)