«Ўзгидромет» 2022 йил 5–6 март кунлари А-373 Тошкент–Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди.
Қайд этилишича, ҳудудда қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 18–23 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Шунингдек, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Бундан аввал Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
Изоҳ (0)