• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 8-куни: Гуманитар йўлаклар очишга келишилди. Зеленский Путинга мурожаат қилди. Уруш «режа бўйича кетмоқда» (фото)

    Украинадаги уруш саккиз кундан бери давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, мамлакатни бир миллиондан ортиқ одам тарк этган. Ўт очишлар давом этаётган шаҳарлардаги вазият гуманитар фалокатга яқин. Meduza 3 март куни юз берган асосий воқеалар ва уруш зонасидан олинган фотосуратларни тақдим этди.

    Черниговдаги ўққа тутилган турар жой биноси, 3 март.

    Черниговдаги ўққа тутилган турар жой биноси, 3 март.
    Фото: Reuters

    Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Музокаралар бошланишдан олдин Россия делегацияси «ҳарбий-техник, гуманитар-халқаро ва сиёсий» масалаларни муҳокама қилиш ниятида эканини билдирган бўлса, Украина делегацияси учрашувни гуманитар йўлакларнинг минимал дастури муҳокамаси деб атаган. Якунда махсус минимал дастур бўйича қарорлар қабул қилинган: унга кўра, ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш билан томонлар одамларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар яратиш ҳамда «энг шиддатли жанглар кечаётган жойларга озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш бўйича келишувга эришди» — лекин келишув фақат эвакуация тугагунча ва фақат тегишли ҳудудларда амал қилади.

    Иккала томон ҳам тез орада музокараларнинг учинчи раундини ўтказишга умид билдирди; Россия делегацияси унда парламент тасдиғини талаб қиладиган айрим келишувлар муҳокама қилинишига шама қилди. Украина делегацияси аъзоси, президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг Meduza’га айтишича, Украина «яқин вақт ичида ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик бўйича жиддий келишувларга эришмоқчи».

    Киев вилояти, Бородянка посёлкасида ишдан чиқарилган ҳарбий техника.

    Киев вилояти, Бородянка посёлкасида ишдан чиқарилган ҳарбий техника.
    Фото: Reuters

    Украина ҳарбийлари эски «Жигули»да олиб келинган қуролларни кўздан кечирмоқда.

    Украина ҳарбийлари эски «Жигули»да олиб келинган қуролларни кўздан кечирмоқда.
    Фото: AFP

    Владимир Путин урушни тугатмоқчи эмасга ўхшайди. Путин Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида сўзга чиқиб,  россияликларни «махсус ҳарбий операция режа бўйича» кетаётганига ишонтирди ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига 5 миллион рублдан тўловларни ваъда қилди. «Ҳозир Украина ҳудудида бизнинг аскар ва офицерларимиз Россия учун курашмоқда, Ғарб томонидан йиллар давомида тўғридан-тўғри чегараларимизда яратилган анти-Россия бизга хавф солмаслиги учун жанг қилмоқда», — деди у.

    Путиннинг кайфиятини унинг Эммануэль Макрон билан телефон суҳбатидан кейин француз ОАВлари ҳам тасдиқлади. «Президент (Макроннинг) фикрича, президент Путиннинг унга айтганларини ҳисобга олсак, энг ёмони ҳали олдинда... Россиянинг мақсади бутун Украинани эгаллаб олиш», — деди манбалардан бири BFM телеканалига. Шу билан бирга, Россия президенти Макронни «ракета ҳужумлари давом этаётгани, Киев ҳамда Украинанинг бошқа шаҳарлари бомбардимон қилинаётгани ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, булар Россияга қарши дезинформация кампаниясининг элементлари», эканига ишонтирди.

    Украина ҳудудий мудофаа кучлари аскари Киевдаги назорат-ўтказиш пунктида.

    Украина ҳудудий мудофаа кучлари аскари Киевдаги назорат-ўтказиш пунктида.
    Фото: Reuters

    Украина шаҳарларини ўққа тутиш ва жанглар давом этмоқда. Украина Фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, Черниговда кун давомида вайроналар остидан 33 кишининг жасади, 18 нафар ярадор топилган. Харьковдаги отишма оқибатида камида 13 киши жароҳат олган. Жанглар Энергодарда давом этмоқда, бунгача Киев яқинидаги Буча ва бошқа жойларда маҳаллий аҳоли рус колоннасининг йўлини тўсишга чиққан.

    Украинанинг бошқа йирик шаҳарлари каби Черниговда ҳар куни отишмалар давом этмоқда.

    Украинанинг бошқа йирик шаҳарлари каби Черниговда ҳар куни отишмалар давом этмоқда.
    Фото: Reuters

    Киев эса уруш бошидан бери мунтазам ўққа тутилмоқда.

    Киев эса уруш бошидан бери мунтазам ўққа тутилмоқда.
    Фото: AP Photo

    Владимир Зеленский Россия репарацияга тайёрланиши кераклигини айтди ва Путинни «ўтириб гаплашиб олишга» чақирди. Украина президенти Россия «репарация» (бир давлат бошқа давлатга етказган зарари учун тўлов)  ва «контрибутсия» (урушда мағлуб бўлган давлат ғолиб давлатга тўлайдиган товон) атамаларини ўрганиши ва Украинага етказилган зарарни қоплаши кераклигини айтди. Кейинчалик журналистлар билан суҳбат чоғида у ҳиссиёт билан Россия президентига мурожаат қилди:

    Биздан нима истайсан? Юртимиздан кет! Агар ҳозир кетишни истамасанг, мен билан музокара столига ўтир, мени вақтим бемалол. Лекин Макрон, Шолс ва бошқалар каби 30 метр узоқликда эмас. Қўшнингман-ку! Мен билан 30 метр масофа сақлаш шарт эмас. Тишлаб олмайман. Мен ҳам оддий одамман. Ўтир, гаплаш, нимадан қўрқяпсан? Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаяпмиз, террорчи эмасмиз. Банкларни эгаллаб олмаяпмиз, бировларнинг ерларини тортиб олмаяпмиз, — деди Зеленский.

    Киевнинг кўплаб аҳолиси, асосан аёллар ва болалар шаҳарни тарк этишга уринмоқда.

    Киевнинг кўплаб аҳолиси, асосан аёллар ва болалар шаҳарни тарк этишга уринмоқда.
    Фото: AP Photo

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    04.03.2022, 09:50   Изоҳ (0)   57718
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Украина билан урушда ҳалок бўлганларнинг оилаларига қўшимча 5 миллион рублдан тўланишини эълон қилди

    04.03.2022, 09:13

    Беларусда Россия—Украина музокараларининг иккинчи раунди тугади. Томонлар тинч аҳоли вакилларини олиб чиқиш учун ижтимоий йўлак ташкил қилишни келишиб олди

    04.03.2022, 00:15

    «Россия уч йилда чуқур инқирозда бўлади» — россиялик миллиардер Олег Дерипаска

    03.03.2022, 20:20

    БМТ Украинадаги жанговар ҳаракатлар оқибатида қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди

    03.03.2022, 18:23

    Россияда урушга қарши намойишлар тақиқланган. Аммо одамлар Путиннинг қарорига норозилик билдириш йўлини топди — мамлакат кўчаларида урушни қораловчи граффити, вара...

    03.03.2022, 17:54

    Арманистонда янги президент сайланди. Мамлакатнинг собиқ раҳбари Армен Саркисян ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанди

    03.03.2022, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.