Россияда урушга қарши намойишлар тақиқланган. Аммо одамлар Путиннинг қарорига норозилик билдириш йўлини топди — мамлакат кўчаларида урушни қораловчи граффити, варақа ва стикерлар пайдо бўлмоқда (фото)
Россияда Украинадаги урушга қарши тинч намойишлар давом этмоқда, аммо амалда улар тақиқланган. 24 февралдан бери 7000 га яқин одам ҳибсга олинди, намойишчилар ҳатто бир кишилик пикетлар учун ҳам таъқиб қилинмоқда. Улар жиноий иш бўйича жавобгарлик ва жарималарга тортилиши мумкин. Шунга қарамай россияликлар президент Владимир Путиннинг Украинада «ҳарбий операция ўтказиш» қарорига турли йўллар билан норозилик билдиришда давом этмоқда. Уруш бошланганидан бери Россиянинг кўплаб шаҳарларидаги симёғочлар, кириш ва ўтиш жойларида норозилик стикерлари, ёзувлар ва варақалар пайдо бўлди. Улар коммунал хизматлар ходимлари томонидан тезда йиртиб ёки бўяб ташланган, аммо баъзилари бир кун ёки камида бир неча соат давомида сақланиб турган. Қуйида уларнинг суратларини кўриш мумкин.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live