• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Исломободда Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

    Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Исломобод шаҳрида Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда Нишат Групп, Getz Фарма, Пирамид Ложистикс, Эжаз Груп, АКД Груп, Вах Нобель Групп, Нажиб Файбер, Сапфир Груп каби кўплаб компаниялар раҳбарлари иштирок этган.

    Ушбу ширкатларнинг умумий активлари 40 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

    «Давлатимиз раҳбари хорижий ташрифлари чоғида бундай учрашувлар ўтказишга алоҳида вақт ажратади. Бу Ўзбекистоннинг ҳамкорликка интилиши юқори эканини намоён этиб, ишбилармонларнинг ишончини оширмоқда», — дейилади хабарда.

    Учрашувда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бозор механизмлари жорий қилинаётгани, бизнес ривожини чеклайдиган тўсиқлар бартараф этилгани таъкидланган. Тараққиёт стратегияси асосида хорижий бизнес иштирокини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда тизимли алоқалар йўлга қўйилган. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 5 баробар ошган. Пандемия чекловларига қарамай йил бошидан бери ушбу кўрсаткич яна 70 фоиз ўсган.

    Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида Покистон бош вазири билан ўтказилган музокаралар натижаларига тўхталган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Тарихий ташрифимиз давомида илк бор Имтиёзли савдо битимини имзоладик. Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида назоратга олишга келишиб олдик. Асосий мақсадимиз – маҳсулотларни давлатларимиз ўртасида тўсиқсиз ва энг қисқа муддатларда етказиб бериш тизимини яратишдан иборат», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Бундай эътибор ва шароитлар ўзаро алоқаларни фаоллаштириб, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга, келгусида эса 1 миллиард долларга етказиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирилган.

    Ўзбекистон президентининг ташрифи арафасида Исломободда ўтган бизнес форумда тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш материаллари, банк-молия, кимё саноати ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 800 миллион долларлик савдо ва инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришилган эди. Бу лойиҳаларнинг барчаси саноат кооперацияси дастурига киритилиб, қатъий назоратга олиниши қайд этилган.

    Ўзбекистон президенти Покистон компанияларини биргаликдаги лойиҳаларни кўпайтиришга чақирган.

    «Бугун сизларнинг аниқ таклифларингизни эшитмоқчиман. Бу ерда ҳукумат аъзолари, саноат тармоқлари масъуллари йиғилган. Ўзбекистонда бизнесингиз учун қандай шароит, нима кафолат керак бўлса, кўриб чиқишга тайёрмиз», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари, турли соҳаларда мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилган. Истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинган.

    Шавкат Мирзиёев ишбилармонларнинг режаларини маъқуллаб, барча ташаббус ва шартномаларни ўз ичига олган «йўл харитаси» ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган.

    3 март куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга борди. Покистон бош вазири қароргоҳида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хон билан тор доирада музокара ўтказди ва стратегик шерикликка оид қўшма декларацияни имзолади.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди

    04.03.2022, 15:10   Изоҳ (0)   19163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг S7 Airlines компанияси Ўзбекистонга барча рейсларни май ойигача бекор қилди

    04.03.2022, 14:51

    Ўзбекистонликлар бир кунда 60 миллиондан ортиқ Россия рубли сотиб олишди

    04.03.2022, 14:24

    Ўзбекистонда товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди

    04.03.2022, 13:42

    Навоийда куёвини пичоқлаб ўлдирган қайнота 10 йилга қамалди

    04.03.2022, 13:30

    UzAuto Motors сотувларни қайта бошлаганидан сўнг бир неча соат ичида 13 мингдан ортиқ автомобилга шартнома тузди

    04.03.2022, 13:04

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, шимолда қорга айланиши мумкин

    04.03.2022, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.