Марказий банк 3 март куни жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари сони бўйича маълумот берди.
Унга кўра, 3 март куни аҳоли томонидан 28 млн долларлик валюта тижорат банкларига сотилган бўлса, 26,3 млн долларлик валюта сотиб олинган. Евро билан эса бу кўрсаткич мос равишда 118 минг ва 68 минг еврога тенг бўлди.
Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан 5,4 млн рубллик валюта харид қилинган. Жисмоний шахсларга сотилган валютанинг ҳажми 60 млн рублдан ошган. Шу тариқа харид қилинган ва сотилган валюта орасидаги фарқ 55 млн рублни ташкил қилди.
Аввалроқ Марказий банк рубль қадрсизлангани сабаб зарурий чоралар кўришни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)