Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Nexia шағал уюмига урилиб ағанади, дея хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
2022 йил 22 февраль куни тунги соат 01:00 ларда Пайариқ тумани «Хоса» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида туманнинг Чуқур қишлоғида яшовчи 27 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобили бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги шағал уюмига урилиб, ағдарилган.
Оқибатда ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)