• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бомба портлашини кинода кўриш билан танангда ҳис қилиш бошқа экан» — шиддатли жанглар кечаётган Харьковдан қайтган ўзбекистонликлар

    Украинада яшаётган ўзбекистонликларни Польша орқали мамлакатга эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. 1 март куни соат 21:00 да Ўзбекистонга учинчи махсус авиарейс етиб келди. «Дарё» мухбири Тошкент халқаро аэропортида бўлиб, Украинадан келган фуқаролар билан суҳбатлашди.

    Бу гал ватанга қайтганларнинг аксарияти шиддатли жанглар кечаётган Харьков шаҳридан келган. Улардан бири Толибжон Маматоҳиров бомбалар портлашига гувоҳ бўлгани, бошидан кечирган қийинчиликларни сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Харьковда 24 февраль куни азонда портлашлар бошланди. Ҳамма ишимизни ташлаб бошпанага қочдик. 1 кун олдин бизга уруш бўлиши айтилганди. Шаҳар марказида яшар эдик. Биздан 2 квартал нарига бомба тушди. У ёнингизда портласа, одамни қалтиратиб юбораркан. Яқинимизда портлаган бомба ойналарни сочиб юборди. Бундай нарсани эртак деб ўйлардим. Кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитгандан сўнг, бу ниҳоятда ёмон эканини англадим. Уй, машина, топган пулларимизнинг ҳаммасини ташлаб қочдик. Ўзим ва оилам соғлиги учун у ердан қочишга тўғри келди. Шаҳарда аҳоли қолмади. Ҳамма Польшага чиқиб кетди. Ҳалок бўлганларни ҳам кўрдим. Кўп қаватли уйларда ҳам бомбалар портлади.

    25 февраль куни биздан 4 километр узоқликдаги танк ишлаб чиқарадиган заводни портлатишди. Ўшанда ниҳоятда қўрқинчли бўлди. Ишонсангиз, уйда қандай кийиниб турган бўлсак, шундай йўлга чиқдик. Кўлимизга ҳеч нарса олмадик, ола олмадик ҳам. Ҳозир Тошкентдан Фарғонага етиб олгани ёнимизда йўлкирамиз ҳам йўқ. Ўзбекистон элчихонасига раҳмат, бизни яхши кутиб олиб, ватанга қайтишимизга катта ёрдам берди», — деди у.

    Толибжон Маматоҳировнинг аёли Шаҳноза Турғунова ҳам кўрган кечирганларини гапириб, оила бомбардимон пайтида 3 сутка ертўлада яшаганини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Банғиллаш бошланиши билан ерга ётиб олардик. Ҳовлили уйда яшардик. Бўйи 1 метрли ‘подвал’имиз бор эди. У ерда турган идишларни олиб чиқишга ҳам улгурмай қолдик. Бомбалар портлашни бошлагач, ертўлага тушиб 3 кун яшадик. Зах, совуқда жуда қийналдик. Еб-ичишимиз ўша ерда бўлди. Ертўлага тушаётиб 2–3 та қора нон олиб олгандик. Болаларим ‘нон емайман’, деб йиғлади. Иложсиз едик. Шунақа қилиб кун кўрдик.

    Метроларда болалар туғилди. Болаларим билан метрога қочмоқчи бўлдик, аммо улгурмадик. Эрим ташқарига чиқса, гумбурлаган овозлар келарди ва югуриб ортига қайтарди. Заводга қараб отилган айрим бомбалар кўпқаватли уйларга тушган. Жуда қўрқинчли эди. Львовга келиб олгунча ҳам юрак бизники бўлмади. Қаттиқ қўрқув остида эдик. Ўзбекистонни ҳеч қаерга алмашмайман. Қаттиқ нон есак ҳам умримиз энди шу ерда ўтади», — деди аёл.

    Украинанинг Харьков шаҳрида таҳсил олаётган талабалардан бири Шаҳризода Файзиева ҳам махсус авиарейсда Тошкентга етиб келди. Унинг айтишича, Харьков бомбардимон оқибатида харобага айланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «24 февраль куни саҳарда бомба шунақа портладики, деразадан ташқарига қарасам атроф туман бўлиб кетган эди. Кўз очиб бўлмасди. Ҳамма йиғлаган, шок ҳолатга тушганди. Кейин бизни ертўлага олиб тушиб кетишди. Жуда ҳам қўрқдик. У ерда 5 соат ўтирдик. Овқат ейиш учун юқорига чиқсак, яна гумбурлашлар, отишмалар овози келарди. Бир нарсани бемалол еб-ичиб бўлмасди. Ухлаймиз-у, бир неча дақиқадан сўнг яна портлаш эшитиларди, яна қўрқиб уйғонардик. ‘Подвал’да 3 кун яшадик. Ҳозир Харьковнинг аҳволи жуда ҳам ёмон. Шаҳар 1–2 йилсиз ўзига келмайди. Ҳатто ҳокимиятгача портлатиб юборилди. Умуман юрадиган жой қолмаган. Ҳамма жой вайрон бўлиб кетган. Кўчада аскарлар автоматлар билан ўтишибди.

    Польшага кетишда вокзалда ўтирганимизда ҳам тепамизда бомбалар портлайверди. Биз «Ўзбекистонга ета олмаймиз, ўша ерда қолиб кетамиз», — деб жуда ҳам қўрқдик. Киевда 5-6 соатлаб сувсиз, овқатсиз қолсак ҳам чидадик, ‘уйга етиб олсак бўлди’, дедик.

    Дарслар онлайн бўлаётганди. Аммо 9 мартдан университетда бўлиши керак эди. Кўп давлатлар талабалари ўз мамлакатига кетганди. 24 февраль куни бошланган портлашлар сабабли ҳамма ўз давлатига қочиб кета бошлади. Ҳатто украинлар ҳам бошқа давлатларга кетди. Ҳозир кўп талабаларнинг паспорти турар жойларида қолиб кетган. Паспортсиз кетаётганлар ҳам кўп. Ўзбекистонга келганимга шукр дейман. Ҳозир Харьков шаҳрида қолиш жуда катта хато. Шу ўринда президентимиздан Украинада ўқиётган талабалар ўқишини Ўзбекистондаги университетларга ‘перевод’ қилишда ёрдам берилишини сўраб қоламан. Чунки энди Украинага бориш хавфли», — деди талаба.

    Маълумот учун, Украина ҳудудида бўлган 1,5 минг нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган. 2 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда Украинадан Польша ҳудуди орқали бешта авиарейслар билан 1 минг 186 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган.

    Мавзуга доир: 

    • «2 минг киши кўзим олдида ўлди». Украинадан қайтган ўзбекистонликлар кўрганларини сўзлаб берди
    • «Аскарлар бизни отиб ташламоқчи бўлди» — Украинадан қайтган ўзбекистонлик аёл

    02.03.2022, 19:32   Изоҳ (0)   70677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади». ТИВ Украинанинг айрим шаҳарларидан фуқароларни эвакуация қилиш ҳарбий ҳаракатлар тугагач амалга оширилишини маълум

    02.03.2022, 19:15

    Ўзбекистон Киевдаги элчихонасини кўчириш масаласини кўриб чиқмаяпти — ТИВ

    02.03.2022, 19:10

    Шавкат Мирзиёев 3–4 март кунлари Покистонга ташриф буюради

    02.03.2022, 18:50

    Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари хориждаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди — Мудофаа вазирлиги

    02.03.2022, 18:37

    Тошкент вилоятида алимент ололмаган аёл ўзи ва болаларини бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлди (видео)

    02.03.2022, 18:18

    Тошкент шаҳридаги бизнес-марказ МИБ томонидан 46,5 млрд сўмга аукционга қўйилди

    02.03.2022, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.