Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишувидаги бизнес-марказ кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, 2015 йилда қурилган 4 қаватли бино 75 хонадан иборат. Офис 0,15 гектар майдонда жойлашган. Бинонинг умумий майдони 4 075 квадрат метрни ташки қилади.
Бизнес-марказда канализация, сув ва электр таъминоти бор бўлса-да, газ таъминоти мавжуд эмас.
Аукционга қўйилган офиснинг бошланғич баҳоси — 46,5 млрд сўм. Аризалар 11 март 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Бино фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Яшнобод тумани МИБ бўлими томонидан аукционга қўйилган.
Аввалроқ Наманганда «Рим» ресторани 15 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)