• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан соҳадаги глобал инқироз ва янгича рақобат шароитларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Халқаро гид ва экскурсиячилар куни муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон гидларининг V форумида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Форумда вазирлик раҳбарияти, мамлакатдаги сайёҳлик компаниялари вакиллари, гидлар ва экскурсиячилар иштирок этишди. Тадбир аввалида Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов сўзга чиқиб, гид ва экскурсиячиларга муваффақиятлар тилади.

    Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов

    Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов
    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистон президенти томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда ва бу жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда. Соҳани қўллаб-қувватлашга доир 90 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши мамлакатимизда туризм турларини диверсификация қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги жозибадорлигини ошириш йўлида хизмат қилади.

    Албатта, коронавирус пандемияси дунё миқёсида туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатди. Чегараларнинг ёпилиши, хорижий мамлакатлардан туристлар саёҳат қилишларига оид турли чекловлар, вакцинацияга оид талаблар ва бошқа муаммолар шулар жумласидандир. Шунда қарамай Ўзбекистонда хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда соҳани қўллаб-қувватлашга оид муҳим қарорлар қабул қилинди. Халқаро ташкилотлар билан алоқалар мустаҳкамланди. Халқаро тажриба таҳлили шуни кўрсатадики, глобал инқироз шароитида ички туризмни ривожлантириш энг тўғри йўл. Бугунги кунда соҳа вакиллари учун «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида қатор имтиёзлар белгиланган.

    Маълумотларга кўра, пандемия даврида 300 дан ортиқ янги сайёҳлик маршрутлари ишлаб чиқилди. Шу ўринда Ўзбекистоннинг туристик маршрутларини ўз ичига олган умумий каталог ишлаб чиқилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Зеро бу барча сайёҳлар учун фойда бўлади.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан соҳадаги глобал инқироз ва янгича рақобат шароитларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш стратегияси» ишлаб чиқилмоқда. Бу эса сайёҳларни жалб қилишда ноанъанавий ёндашувларни талаб қилади. Айни шу нуқтаи назардан, туристик бизнес вакиллари, гид ва экскурсиячиларни ушбу ҳужжатни ишлаб чиқишда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

    Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов

    Форум доирасида мутасаддилар томонидан Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш учун «барча хизматлар жамланган» тарифларга эга туристик дастурлар ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди.

    Халқаро туризм ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбарининг маслаҳатчиси Шуҳрат Исакулов «Дарё»га берган интервьюсида ушбу форум анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айланганини айтди.

    Халқаро туризм ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбарининг маслаҳатчиси Шуҳрат Исакулов

    Халқаро туризм ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбарининг маслаҳатчиси Шуҳрат Исакулов
    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    «Бу форумда нафақат гидлар, балки туризм бизнеси вакиллари ҳам иштирок этяпти. Бунда пандемия давридаги муаммоларнинг ечими, янги мақсад ва марраларга етказишдаги йўналишлар бўйича давра суҳбатлари ўтказиляпти. Тадбир уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. Биринчиси, гидларнинг муаммоларига бағишланади. Улар ҳозирги кунда қандай муаммоларга дуч келяпти ва қайси йўл билан уларни ечиш керак? Шу каби масалалар бўйича гидларнинг фикр ва таклифларини олиб, ҳужжатга туширишга ҳаракат қиляпмиз. Иккинчи гуруҳда туристларга хизмат кўрсатишдаги муаммоларни таҳлил қилишга бағишланган. Учинчи гуруҳда эса пандемия даврида туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш йўл-йўриғини топиш бўйича муҳокамалар қилинди», — деди у.

    Маълумот учун, ҳар йили 21 февраль куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Халқаро гидлар куни (International Tourist Guide Day) нишонланади. Ушбу байрам Жаҳон гидлар уюшмалари федерацияси (WFTGA) томонидан таъсис этилган. WFTGA’га 1985 йил Биринчи халқаро гидлар конвенцияси доирасида асос солинган бўлиб, бугунга кунда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидан 2 миллиондан зиёд киши унинг аъзоси ҳисобланади. Халқаро гидлар куни 1990 йилдан буён нишонланиб келинади.

    28.02.2022, 22:56   Изоҳ (0)   14243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, қамоққа олинган андижонлик депутат 5 йилга қамалгани маълум бўлди

    28.02.2022, 22:43

    Hyatt Regency меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланди

    28.02.2022, 22:18

    Ўзбекистон қайси хорижий молиявий институтлардан қанчага қарздор?

    28.02.2022, 21:55

    Наманганда субсидия ажратиш учун тадбиркордан 118 млн сўм олган маҳалла раиси ушланди

    28.02.2022, 21:30

    «Магнит косметик» бошқарув директорлиги учун 31 млн сўмлик вакансия эълон қилди

    28.02.2022, 21:17

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етганлиги маълум қилинди

    28.02.2022, 21:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.