Тошкент вилоятида келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари ноқонуний сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, департамент ходимлари Тошкент вилоятидаги кушхоналардан бирида текширув ўтказган. Ўрганиш натижасида кушхонадаги музлаткичда келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотлари санитария-гигиена талабларига риоя этилмай, ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланган.
«Бу гўшт эмас, зоопаркка ҳам бунақа гўштни ўтказиб бўлмайди», — дейди масъуллардан бири.
Қонунбузарлар ушланган, уларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади. Ҳолат юзасидан экспертиза ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)