Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида поезд йўловчиларни тушириб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Метрополитен ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Абдулла Қодирий метро бекатида 65-сонли ҳаракат таркиби соат 13:55 да техник носозлик аниқлангани сабабли ушбу бекатда йўловчиларни туширган.
Шундан сўнг, Юнус Ражабий бекатида ҳаракатланаётган 62-сонли поезд ҳам йўловчиларни бекатда қолдириб, 65-маршрутни депо томон ҳаракатлантирган.
Соат 14:10 дан бошлаб поездлар қатнови доимий график асосида ўз иш фаолиятини давом эттирган.
Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат 5 февраль куни ҳам содир бўлганди — «Халқлар дўстлиги» ва «Миллий боғ» бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган 4-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган ва поезд ҳаракатдан тўхтаган. Шунингдек, 6 февраль куни метро поезди «Мустақиллик майдони» бекатида тўхтаб қолган.
Изоҳ (0)