• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: хатодай кўринадиган, аслида тўғри сўзлар

    Олдинроқ тўғридай кўринадиган, лекин аслида хато бўлган баъзи сўзлар ҳақида маълумот берилганди. Тилда бу ҳодисанинг тескариси ҳам учрайди – баъзи сўзлар хатога ўхшайди, лекин аслида биз ўрганмаган-кўникмаган шакли тўғри. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб ана шундай сўзларнинг айримлари ҳақида тўхталади.

    «Буҳрон» – кризис демак

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Буҳрон арабчадан олинган, аслиятда танглик, оғир ҳолат; алаҳлаш маъноларини англатади. Ўзбек тилида кризис, танглик деган маънога эга. Ҳозирги ўзбек тилида нисбатан кам ишлатилади:

    Молиявий буҳрон ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига кучли зарба бериши мумкин.

    Бу сўзни бўҳрон шаклида қўллаш кўп учрайди. Лекин у луғатларга кирмаган. Менимча, бу шаклни ҳам вариантдош сифатида киритса бўлади. Чунки буҳрон ўзлашма сўз ва тил уни ўзига мослаштириши табиий.

    Лекин ҳозирча фақат буҳрон шаклини тўғри дейишга мажбурмиз. Оммавий ахборот воситаларида ёки сўзлашув услубида бошқача қўлланаётгани асос бўла олмайди.

    «Ўғрилик» бор, «ўғирлик»-чи?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу сўзни ўғирлик тарзида ёзиш жуда кўп учрайди. Ҳатто изоҳли луғатдаги ўндан ортиқ мисолда бу сўз ўғирлик тарзида берилган. Лекин бу хато. Нега? Чунки у луғатлардан ўғрилик шаклида жой олган. Ўғирлиқ деган сўз бор, лекин ўғирлик йўқ.

    Сўзни ўғирлик шаклида ёзишга унинг феъл варианти сабаб бўлса керак: ўғирламоқ. Чунки ўғриламоқ деган феъл йўқ-да. Мабодо ўғриламоқ деб ёзсангиз, яна хатога йўл қўясиз. Лабиринтга ўхшайди-а?

    Ўғирлик феъл шаклига ва талаффузга мослиги сабабли луғатларга киритилиши керак.

    Ўғрилик ўғрининг ишини ва шу иш билан шуғулланишни англатади:

    Бирон буюмни сифатсиз ишлаб, аъло навга ҳақ олиш ноинсофлик, виждонсизлик, тўғрироғи, ўғриликнинг бошқа бир тури-ку!Н. Сафаров, «Оловли излар».

    Ўғриликка ўрганган бўлманг тағин, яйловда юриб.А. Мухтор, «Чинор».

    «Оҳанграбо»нинг оҳанрабоси

    Оҳанрабо сўзини жуда кўпчилик оҳанграбо деб талаффуз қилади ва ёзади. Оҳанрабо шаклини эса хато деб ўйлайди. Аслида аксинча бўлиши керак. Оҳанграбо – хато, оҳанрабо – тўғри. Оҳанрабо форсча оҳан – темир ва рабо – тортувчи, ўғирловчи сўзларидан. Магнит маъносини англатади, лекин уни бу маънода қўллаш эскирган:

    Кишилик тарихи давомида оҳанрабо ва кейинчалик электрон кварс соатлар яратилди.Газетадан.

    Ҳозирги ўзбек адабий тилида асосан кўчма маъноси ишлатилади. Бу ҳолатда оҳанрабо ўзига тортувчи, ўзига жалб этувчи, мафтун этувчи; фусункор маъноларини англатади:

    Яқин-атрофдан эшитилаётган оҳанрабо куйлар кишини мафтун этади.«Саодат».

    Оҳанграбо – оҳангни тортувчи дегани, оҳангни тортадиган нарса йўқ, демак, бундай мазмун мантиққа эга эмас. Шундай экан, қанчалик жарангдор ва тўғри кўринмасин, сўзни бу шаклда қўлламаслик керак. Унинг биттагина тўғри шакли бор: оҳанрабо.

    Тенг-туш ва тенгу туш

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу сўзни кўпчилик тенг-тўш ёки тенгу тўш шаклида ёзади. Изоҳли луғатга кўра, бу шаклда қўллаш шевага хос. Адабий тил меъёрларига кўра, сарлавҳадагидек ёзилиши керак.

    Иккала бирикма ҳам ёш жиҳатдан тенг, тенгқур, тенгдошлар маъносида ишлатилади:

    Қани энди у... тенг-тушларидан аввал мақсадга эришса.И. Раҳим, «Ихлос».

    Менга мотам тутиб, қора боғламанг,Тенгу тушим нозик бағрин доғламанг.Ҳамза.

    Бирикма таркибидаги туш сўзи мустақил ишлатилмайди.

    Асқотмайди, асқатади

    Бу сўзни сўзлашув тилида кам ишлатамиз. Лекин ёзадиган ёки айтадиган бўлсак, кўпинча асқотмоқ шаклини танлаймиз. Имло ва изоҳли луғатларга кўра, бундай сўз йўқ. Демак, асқотди, асқотади, асқотяпти кабилар хато саналади.

    Сўзнинг луғатларда берилган шакли: асқатмоқ. У керак бўлмоқ, кунига ярамоқ, иш бермоқ маъносини англатади:

    Бўздан тикилган халталари йўлда асқатадиган нарсалар билан лиқ тўла...«Ёшлик».

    Асқотмоқ шакли ҳам вариантдош сифатида луғатларга киритилса, яхши бўларди. Чунки асосан шундай талаффуз қиламиз. Талаффузда бироз ўзгаришга учраган ва талаффуз шакллари луғатларга киритилган сўзлар кўп. Иймон ва имон, тўёна ва тўяна, беркитмоқ ва бекитмоқ, кабутар ва каптар, мўйлов ва мўйлаб, қабариқ ва қавариқ, қувалашмоқ ва қувлашмоқ, тўлғизмоқ ва тўлғазмоқ...

    Асқотмоқ ҳам худди юқоридаги сўзларга жуда ўхшаш. Лекин ҳозирча фақат асқатмоқ шаклини тўғри деб ҳисоблаб турамиз.

    Талатўп – тўп бўлиб талаш

    Талатўп сўзи ур-йиқит, сур-сур ва шу каби бесаранжом, нотинч ҳолат; тўс-тўполон маъносини англатади:

    Содиқжон бойваччанинг ҳовлиси бирпасда талатўп бўлиб қолди. Зубайда ерда ётарди...К. Яшин, «Ҳамза».

    Бу сўз катта эҳтимол билан тала ва тўп сўзларидан ҳосил бўлган. Кўпчиликнинг бирор нарсани талашиши ёки талаши маъносида. Чунки тала сўзидан ясалган ва мазмуни шунга яқин тала-тала, тала-тўполон каби сўзлар ҳам бор.

    Талатўп кўпинча талотўп тарзида айтилади ва ёзилади. Лекин бу шакл ҳозирча луғатларга кирмаган, шу сабабли хато.

    Палапон – қушларнинг «чақалоғи»

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу сўз баъзи луғатларда палапон, баъзиларида эса полапон шаклида берилган. Изоҳли луғат эса ҳар икки шаклни келтирган.

    Палапон тўрт хил маънога эга, лекин кўпроқ паррандаларнинг ҳа­ли пат ва қанот чиқармаган ёки эндиги­на чиқара бошлаган боласи; жиш маъносида қўлланади:

    Том бўғотига уя қурган чум­чуқлар бот-бот палапонларини учирма қи­лишарди.Н. Қобил, «Унутилган соҳиллар».

    Палапон шаклини кўпчилик хато деб ўйлайди, лекин ундай эмас. У луғатларимизда ҳам, илмий адабиётларда ҳам ўз аксини топган.

    23.02.2022, 07:40   Изоҳ (0)   106560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.