Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сўнгги кунларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.

Тошкентда Spark уй деворига урилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2022 йил 21 февраль куни соат 18:17 да 102 тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 16:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Геофизика кўчасида ҳайдовчи Қ.А. (1990 йилда туғилган) Spark транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, «Алишеробод» МФЙ қаршисида рул бошқарувини йўқотиб, уйнинг деворига урилган.

Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи чап болдир иккала суяклари ўрта учлигидан ёпиқ синиб, майдаланиб силжигани, ўнг қўл 5 кафт соҳасида кесилган жароҳати, танасидан кўплаб шилинган жароҳатлар ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғонада Lacetti пиёда ҳаётига зомин бўлди

21 февраль куни ҳайдовчи Ҳ.А. «Саткак» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона–Ҳамзаобод йўлининг 228-километрида Lacetti русумли машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан чиқиб қолган пиёда Қ.М.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда Қ.М. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Андижонда Malibu ва Kia тўқнашди

Фото: Андижон ИИБ

Фото: Андижон ИИБ

23 февраль соат 09:35лар чамасида Асака тумани «Янгисор» МФЙ ҳудудида ЙТҲ содир бўлган. Фуқаро А.У. (1993 йилда туғилган) ўзининг бошқарувида бўлган Malibu автомашинасининг олдида ҳаракатланаётган фуқаро Ш.А. (1991 йилда туғилган) бошқарувидаги Kia Bongo русумли автотранспорт воситасига оралиқ масофани сақламасдан орқа қисмига бориб урилиши оқибатида тўқнашув содир этган.

Тўқнашув оқибатида автомашиналар техник шикастланган. Ҳайдовчиларга ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳеч қандай зарар етмаган.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан воқеа жойи бориб ўрганилиб, Асака тумани ИИБ ЙҲХБ масъулларига қўшимча йўл белгилари ўрнатиш ва транспорт воситалари тезлигини пасайтириш учун сунъий нотекисликлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди