Фарғона вилоятида 30 нафар талабанинг ўқишини пул эвазига Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ш.И., М.А., Ж.О. ва Н.У. исмли шахслар фуқаро М.га Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига улар 67 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда фуқародан укаси ва жиянининг хориждаги ўқишини ҚарДУга кўчириб бериш учун 6 минг доллар олган шахс ушлангани, Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 83 минг доллар олган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Тошкентда фуқаронинг Қозоғистондаги ўқишини Самарқанд тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди
- Бухорода фуқарони ўқишга киритишни ваъда қилиб, 60 млн сўм сўраган икки талаба ушланди
- Самарқандда ҳарбий олийгоҳлар ва Темурбеклар мактабига ўқишга киритишини айтиб, фуқаролардан қарийб 10 500 доллар пул олган аёл қўлга олинди
Изоҳ (0)