Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойида айрим турдаги ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Қўмитанинг маълум қилишича, январь ойида 1 дона автобус ишлаб чиқарилган. 2021 йилнинг декабрь ойида кўрсаткич 156 тани ташкил этганди. Бундан келиб чиқадики, бир ойда автобус ишлаб чиқариш ҳажми 155 тага камайган.
Шунингдек, 97,8 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда 4,6 минг тоннага камайган. Декабрда 102,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилганди.
Шунга қарамай, кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 фоизга ошган.
2022 йилнинг январь ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- автомобиль бензини – 97,8 минг тонна;
- кўмир – 481,6 минг тонна;
- нефть – 61,8 минг тонна;
- газ конденсати – 120,4 минг тонна;
- енгил автомобиль – 14 046 дона;
- автобус – 1 дона;
- юк автомобиллари – 50 дона;
- автомобиль двигателлари – 12,6 минг дона.
Изоҳ (0)