Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. -57 кг вазн тоифасидаги Абдумалик Ҳалоков эса ирландиялик Адам Ҳессинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:
Эркаклар:
- -57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Адам Ҳессин (Ирландия) 5:0
- -80 кг: Одилжон Аслонов — Темерлан Казиев (Россия) 3:2
- -92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Роберт Мартон (Украина) 4:1
- -60 кг: Райҳона Қодирова — Донжета Садику (Косова) 1:4
Изоҳ (0)