Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввалроқ Amazon асосчиси ва америкалик миллиардер Жефф Безос ўлимга қарши дорини яратиш устида иш олиб бораётган Altos Labs компаниясига сармоя киритгани ҳақида хабар берилган эди. 

Стартап ўша вақтда 3 млрд доллар маблағни ўзига жалб қилиб, ёшариш технологияларини ишлаб чиқиш учун энг яхши мутахассисларни ёллашни бошлаган эди.

Altos Labs асосчиси Миллий саратон институтининг собиқ раҳбари Ричард Клауснер бўлиб, дунёнинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлмиш GlaxoSmithKline’нинг илмий ходими Хелл Беррон компания бош раҳбари этиб тайинланди. 

Компанияда бир неча Нобель мукофоти совриндорлари бўлиб, уларнинг орасида 2006 йили ҳужайраларни қайта дастурлаш усулини яратган Синя Яманака ҳам бор. У яратган технология организм ҳужайраларини эмбрионал ҳолатигача яшартириши керак эди.

Бу ўзи қандай технология? Altos Labs ҳақиқатан ҳам ўлимни алдаши мумкинми? 

Ҳужайраларни қайта дастурлаш

Altos технологияси кўп томонлама Яманаки кашфиётига асосланади. У 2006 йилдаёқ ҳужайрага генларни бошқарувчи жами тўртта оқсил моддаси қўшилса, уларни қайта дастурлаш, яъни аввалги ёшликдаги ҳолатига ва мошлашувчан эмбрионал илдизли ҳужайраларга қайтариши мумкинлигини кашф қилган эди. 

Илдизли ҳужайралар – тери, жигар, мия ва асаб ҳужайралари каби организмдаги қолган барча ҳужайраларни яратилишида хизмат қиладиган хом ашё.

Илдизли ҳужайралар лаборатория табиий шароитларида ёки организмнинг ўзида яна кўплаб ҳужайраларни шакллантирган ҳолда бўлина бошлайди.

 

Ушбу эмбрионал илдизли ҳужайралардан носоғлом ҳужайраларни қайта тиклаш, ҳаттоки бутун организмни яшартириш учун ҳам фойдаланиш мумкин. 

Яманаки технологияси бўйича ўтказилган клиник тадқиқот давомида баъзи сичқонларда шишлар пайдо бўлгани аниқланган, аммо бошқаларида эса ҳақиқатан ҳам яшараётган тўқималар аломатлари кузатилган.

Фото: Теk Deeps

Фото: Теk Deeps

Сичқонларда синовдан ўтказилаётган кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳужайраларнинг қайта дастурланиши кам учрайдиган ирсий касалликларни (масалан, прогериа – организмнинг эрта қариши) тўхтатиши, шикастланган мушаклар тикланишини тезлаштириши ва жигарнинг парасетамолдан зарарланишининг олдини олиши мумкин.

Altos Labs’нинг бошқа асосий йўналиши одамларда «стрессга нисбатан комплекс муносабатлар»ни тадқиқ қилишдир.

 

Олимлар юқори даражали стресс инсон организмидаги ҳужайраларга зарар етказиши мумкинлигини исботлади. Агарда зарарланган ушбу ҳужайралар ҳужайра босимига учраса, янги ҳужайраларга ҳам зарар етади.

Шунингдек, Altos ҳужайра ёки инсоннинг нисбий ёшини аниқлаш бўйича маълум технология устида иш олиб боради.

Дастлаб Стив Хорват томонидан таклиф қилинган ушбу биологик соатлар усули генлардаги эпигенетик белгиларни аниқлайди. Бундай белгилар генларни ўчиради ва ишга туширади, аммо ёш ўтган сайин уларнинг тузилиши ишдан чиқади.

Бу каби биомаркер ҳаёт давомийлигини узайтирувчи ёки қаришни секинлаштирувчи ҳар қандай янги препарат самарасини аниқлашда муҳим усулга айланиши мумкин.

Умрбоқийликни яна ким кашф қилишга уриняпти? 

Қайта дастурлаш технологиялари бошқа стартаплар, шу жумладан, Буюк Британиядаги Life Biosciences, Turn Biotechnologies, AgeX Therapeutics ва Shift Bioscience томонидан ҳам тадқиқ қилинмоқда.

Британиялик миллиардер Жим Меллон томонидан ҳам умрни узайтириш бўйича Juvenescence шахсий компанияси яратилган, гарчи у ердаги ҳеч бир тадқиқот инсонларни даволашнинг бирон-бир усулларида клиник синовларни келтириб чиқармаган. 

Бирор-бир қисмни ёки бутун инсон танасини яшартиришга қаратилган қайта дастурлаш бир неча юз миллион доллар маблағни сармоя сифатида йиғиб олмоқда, — дейди Гарвард университети тадқиқотчиси Дэвид Цинклер.

Биологик технологиялар компанияси Gordian Biotechnology’нинг бош илмий ходими Мартин Борх Женсен қайта дастурлаш технологияси «улкан олтин уймаси» эканлигини ва унга кечиктирмай сармоя киритиш кераклигини таъкидлайди.

Майдонга кўп нарса қўйилган, – дейди Женсен. – Агарда қайта дастурлаш технологияси ва қариш биомаркалари иш берса, у бозорга жуда катта таъсир ўтказади.

Бироқ технологияни танқид қилувчилар ҳам бор. Улар узоқ умр кўриш имконияти ҳозир бадавлат кишилар учун устунликка айланадиган бўлса, кейинчалик қимматбаҳо янги технологияларнинг пайдо бўлиши жамиятда узоқ умр кўрувчи бойлар ва ўлим топувчи камбағалларга ажратилиши янада кучайишини таъкидлашмоқда.

Фото: New Economy

Фото: New Economy

Компания ҳозирда ҳисоблаш биологияси, биофизика ва биокимё бўйича мутахассисларни изламоқда.

Altos Labs компанияси ҳужайраларнинг қандай қариши ва ушбу жараённи орқага қандай қайтариш бўйича тадқиқотларни ҳеч бир қийинчиликсиз ўтказа олишга ваъда бермоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади