• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кимдир ёрдам берармикан, деб йиғлаб ёрдамга чақирдим. Аммо ҳеч ким келмади, ҳатто ППХ ходимлари ҳам қараб туришганди». Тошкентда ўлдирилган спортчининг беваси судда воқеа қандай бўлганини айтиб берди

    Тошкентда ўлдирилган қашқадарёлик жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов ўлими юзасидан бошланган суд иши қисқа танаффусдан сўнг, 18 февраль куни соат 14:30 да ўз ишини давом эттирди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Камолиддин Расулов.

    Камолиддин Расулов.
    Фото: Марҳум яқинларининг шахсий архивидан

    Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди биносида давом этган суд мажлисида дастлаб марҳумнинг беваси, қонуний вакили Гулноза Холмуродова тингланди.

    «Турмуш ўртоғим ўлдирилган куни кундузи соат 10-11 ларда у киши спорт залга кетганди. Кейин менга қўнғироқ қилиб, айланишга чиқишимизни айтди ва мени ҳам олиб кетди. Машинада бирга юрганимизда Камолиддин акамга телефон бўлди. Кейин билсам, у айбланувчи экан. Камолиддин акамни чақиришган экан. Кейин биз айтилган манзилга бордик. Камолиддин акам машинадан тушаётганда беш дақиқада ортига қайтишини айтди. Сўнгра айбланувчининг олдига бориб, у билан кўришди. Улар менга яқин туришганди. Мен машинанинг олд ўриндиғида бўлганим боис улар менга аниқ кўринди. Шунда айбланувчи бир менга, бир Камолиддин акамга қараб, безовталангандек кўринди. Кейин мен ноқулай бўлмасин, деб қолаверса, аёл киши бўлганим боис эътибор бермаслик мақсадида телефонимни титкилаб ўтирдим. Орадан нечадир сония ҳам ўтмасдан Камолиддин акам бақириб юборди. Қарасам, айбланувчи Камолиддин акамга пичоқ уриб, суғуриб олаётганди. Акаси эса Камолиддин акамнинг қўлидан ушлаб, айбланувчига қулай имконият яратиб берганди», — дейди марҳумнинг беваси Гулноза Холмуродова.

    Гулноза Холмуродова айбланувчининг акаси воқеа жойида қандай пайдо бўлиб қолганига аниқлик киритар экан, турмуш ўртоғи билан айтилган манзилга борганида уларни кутиб турган айбланувчи икки марта телефон қўнғироғига жавоб бермаганини, учинчи қўнғироқда эса ким биландир гаплашаётганини, яъни иккинчи алоқага жавоб бераётгани маълум бўлганини айтиб, «бу пайтда у акасига телефон қилиб, уни чақирган бўлган. Ака-укалар турмуш ўртоғимни ўлдиришни аввалдан режа қилган», — деди.

    Фото: «Дарё»

    Суд залига гувоҳ сифатида чақирилган айбланувчининг акаси Я.Т. эса укаси билан Тошкент шаҳрига бетоб укасини даволатиш мақсадида келганини, воқеа содир бўлган куни 2021 йилнинг 13 сентябрда укаси билан уйидан 10-15 дақиқа фарқ билан чиққанини айтди.

    Гувоҳ аканинг айтишича, у укасини излаб кўчага чиққан. Сўнгра «дом» тагида уларни кутиб турган ҳайдовчидан укаси қаерга кетганини сўраб, унинг ортидан борган. Воқеа жойига борганда эса бақир-чақирларга гувоҳ бўлган.

    Гувоҳни тинглаган судья у кўрган ва эшитган бақир-чақир айнан нимадан иборатлигига аниқлик киритишни сўради. Аммо тайинли жавоб ололмади.

    «Мен ўша куни воқеа содир бўлганидан сўнг ўзимни йўқотиб қўйдим. Қорнидан пичоқ суғуриб олинган Камолиддин акамнинг қочиб кетаётганини кўриб, хайрият тирик экан, деган хаёл ўтди. Шундан сўнг жон ҳолатда бақириб, атрофдагилардан ёрдам сўрадим. Кимдир ёрдам берармикан деб, йиғлаб ёрдамга чақирдим, аммо ҳеч ким келмади, ҳатто ППХ ходимлари ҳам қараб туришганди. Ишоняпсизми, ҳеч ким ёрдам бермади. Айбланувчининг акаси воқеа жойига келиб, Камолиддин акамнинг қўлидан ушлаганини, ёрдам бермоқчи экани билан изоҳлаяпти. Аммо нега Камолиддин акам пичоқланиб, бекатда қонга беланиб ётганида ёрдамга келмади», — дейди марҳумнинг беваси.

    Гулноза Холмуродова марҳум турмуш ўртоғининг пичоқланиши ҳақида айтар экан, воқеа ўша ердаги кузатув камерасига тушганини, бу ҳақда тергов жараёнида ҳам айтганини билдириб: «Ҳурматли судья, илтимос, ўша кузатув камераларни ҳам кўздан кечиринг», — деди.

    Эслатиб ўтамиз, «Дарё»да 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида самбо бўйича жаҳон чемпиони — Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани хабар берилганди. Кейинчалик «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатуви ижодкорлари марҳум ўлимидан аввал пичоқдан жароҳатланган аҳволда икки киши томонидан қувлаб кетилаётганини айтиб, видео ҳам тақдим этганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар ҳам аниқланган». Қашқадарёда чемпионнинг ўлдирилиши юзасидан 26 нафар шахсга нисбатан суд давом этмоқда
    • Сурхондарёда спортчига суиқасд уюштирган шахсларга нисбатан қўзғатилган иш судга оширилди

    18.02.2022, 21:35   Изоҳ (0)   105010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги «Тошкент индекс» савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини бориб кўрди

    18.02.2022, 21:19

    Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳри прокурори бўлди. У аввал шу шаҳарда ҳокимлик қилган

    18.02.2022, 19:26

    Шавкат Мирзиёев «бокс стрит» қурилиш лойиҳаси билан танишди

    18.02.2022, 18:48

    «Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси дунё миқёсида юқори ўринда турибди» — Танзила Норбоева

    18.02.2022, 18:25

    «Damas вақтинчалик техник кўрикда бўлган». ССВ Сурхондарёда тез ёрдам ходими беморга пиёда хизмат кўрсатгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

    18.02.2022, 18:10

    «Менга фақат чиройли жойларни кўрсатаман, деб уринманглар. Ёмонини кўрсатайлик ва бунинг устида ишлайлик» – Шавкат Мирзиёев

    18.02.2022, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.