Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга президент борадиган ерларни алоҳида тайёрлашга уринмасликларини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари 18 февраль куни Тошкент шаҳрида фаоллар билан йиғилишда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Кеча телевизордаги лавҳани кўриб, кечасиёқ бу масалани ўргандим. Очиғи, кўрганларим Янгиҳаёт туманига муносиб эмас. Туман ҳокимининг исми ҳам Ҳаёт. Менга фақат чиройли жойларни кўрсатаман, деб уринманглар. Ҳеч қачон мен учун бирор ерни тайёрланглар демайман. Баҳони ўша жойлардаги халқ берсин», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев унга «яхшини кўрсатиш шарт эмаслигини» айтган. У «яхшиси ўзимизнинг ютуғимизлигини» таъкидлаган.
«Ёмонини кўрсатайлик ва бунинг устида ишлайлик. Ҳоким ва сектор раҳбарлари бу масалада ишласин, ундай уятли жойлар тарихда қолиши керак», — деди давлат раҳбари.
Ҳудудий раҳбарлар президентга бу манзаралар Тошкент вилоятидан шаҳарга қўшилган ҳудудлар экани, тез орада бу ерда ободонлаштириш ишлари олиб борилишини билдирган.
Изоҳ (0)