Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қайд этилишича, йиғилишда президент танқидига учраб, ишдан олинган вилоят ИИБ бошлиғи ўрнига янги раҳбар тайинланган.
Тадбирда сўз олган ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов вилоят ИИБга айни кунгача Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Шавкат Раҳмонов тайинланганини, Одил Отахўжаев эса вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилганини маълум қилган.
Тадбирда, шунингдек, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этиб, эндиликда вилоятда содир бўлаётган йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш учун барча имкониятлар ишга солинишини билдирган.
Изоҳ (0)