Шавкат Мирзиёев 14 февраль кунги машинасозлик саноатига доир йиғилишда соҳани кластер усулида ривожлантириш кераклигини айтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
«Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунинг учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор», — дейди президент.
Қайд этилишича, илм-фанга асосланиб, «инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис» яхлит занжири яратилади. Бунда:
- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);
- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;
- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;
- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.
Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади. Бу борада 1 июлга қадар «Ўзавтосаноат»нинг 3 та корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.
Изоҳ (0)