Яқинларининг маълум қилишича, 25 ёшли Аббос Ғуломовнинг 12 февраль куни тўй маросими бўлиши режалаштирилган. Куёв тўйи ўтадиган куни эрталаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
«Қўлидаги мобил телефонлари ўчиқ. Тўйга барча тайёргарлик кўриб қўйилганди. Ҳаммамиз шокдамиз», — деди йигитнинг қариндошларидан бири.
Куёвни қидириш учун ички ишлар бўлимига хабар берилган. Шунингдек, божхона органларига уни чет элга чиқиб кетгани бўйича ҳам мурожаат юборилган. Айтилишича, у чет мамлакатга чиқиб кетмаган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Аббос Ғуломов бедарак йўқолган фуқаро сифатида рўйхатга олинган ва айни вақтда қидирилмоқда.
Изоҳ (0)