Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни машинасозлик саноати истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда автомобиллар экспортига оид бир қанча вазифалар қўйилди, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, ички талабдан келиб чиқиб 2022 йилда 410 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Йиғилишда бу рақам тармоқдаги мавжуд имкониятларга нисбатан анча камлиги таъкидланган.
Шу боис автомобилларни кўпроқ ички бозорга йўналтириб, бутловчи қисмлар ҳисобига йиллик экспортни 500 миллион долларга етказиш топшириғи берилган.
Бунда Россия ва Қозоғистоннинг йирик савдо тармоқлари орқали бутловчи қисмлар сотиш тажрибасини бошқа давлатларда ҳам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)