Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи 15 февралгача сақланиб қолишини маълум қилди.
13 февраль соат 08:00 дан 14 февраль соат 08:00 гача ушбу ҳудудда қор кўчиш хавфи эълон қилинганди. Вазирлик қор кўчкиси хавфи 15 февраль соат 08:00 гача сақланиб қолишини маълум қилди.
«Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва ‘Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд’ белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», — дея огоҳлантиради ФВВ.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 14 февраль куни қор ёғиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Фото: Амирсой дам олиш масканида юз берган қор кўчкиси
Изоҳ (0)