Бухоро шаҳридаги 24-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати олдида овозли светофор ўрнатилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукуруллаев хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати А-380 автомагистрал йўли ёқаси — Газли шоҳ кўчасида жойлашган.
«Овозли светофор вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда вилоят автойўл бошқармаси ҳамкорлигида ўрнатилган бўлиб, светофор сифат жиҳатидан ҳам талабга жавоб беради. Жазирама иссиқда ҳам, ёғингарчиликда ҳам бузилиб қолмайди. Светофор ҳар бир чироқ ёнгани ҳақида ‘тўхтаб тур’ деган овозли хабар бериб, огоҳлантириб туради. Кўзи кўрмайдиган бола қулоқ билан буни эшитиб, ўз хавфсизлигини таъминлайди», — дейди Улуғбек Шукуруллаев.
Қайд этилишича, бундай овозли светофорлар республикада фақатгина Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида ўрнатилган.
Изоҳ (0)