• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода икки кун қидирувда бўлган 33 ёшли келиннинг жасади катта каналдан топилди

    Бухоро вилояти Қоракўл туманида 33 ёшли келиннинг жасади маҳалла ичидан оқиб ўтувчи катта каналдан топилган. Унинг жасади ғаввослар томонидан олиб чиқилган. Бу ҳақда «Дарё»га тумандаги «Чандиробод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Садриддин Шаропов маълум қилди.

    Ҳолатга кўра, тумандаги «Арабхона» маҳалласида С.Р. (1989 йилда туғилган) 8 февраль куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Унинг жасади 11 февраль куни маҳалла ичидан оқиб ўтувчи Ёмон жар катта каналидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди ғаввослари томонидан олиб чиқилган.

    Садриддин Шароповнинг билдиришича, С.Р. «Чандиробод» маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.М.нинг (1994 йилда туғилган) хонадонига қонуний никоҳсиз келин бўлиб тушган.

    «Ў.М. биринчи хотинини ўғирлаб қочган, у билан ҳам ноқонуний яшаган ва жуда қисқа вақт ичида ажралган. Қиз ўғирлаб қочишларнинг ҳали-ҳануз давом этаётгани бизнинг оғриқли нуқтамиз. С.Р. эса Ў.М.нинг иккинчи хотини. Ўтган йилнинг куз фаслида қаршилигимизга ва огоҳлантиришимизга қарамай, Ў.М. маҳалла-кўйсиз ўзидан 5 ёш катта бўлган ва ҳали турмушга чиқмаган қизни иккинчи хотин сифатида уйга олиб келиб, у билан ҳам қонуний никоҳсиз яшаб юрди. Билишимизча, қизнинг отаси ва акаси бу йигит билан унинг турмуш қуришига қарши бўлишган. Бироқ, улар бирга яшаган вақтда эр-хотин ўртасида келишмовчилик ёки жанжал чиққани ҳақида эшитмаганмиз. Ўзаро тинч яшаб келишаётганди. 8 февраль куни аёлнинг йўқолгани маълум бўлди ва ички ишлар органлари томонидан қидирувга берилди. 11 февраль куни эса аёлнинг жасадини ғаввослар олиб чиқди», — дейди Садриддин Шаропов.

    Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Миржон Файзуллаевнинг сўзига кўра, 11 февраль куни соат 06:48 да қутқарув бўлимига чақирув бўлган. Ёмон жар катта каналининг Бухоро шаҳридан қарийб 90 километр олисдалиги боис, қутқарув гуруҳи тахминан соат 09:15 ларда етиб борган. Жасад 15 дақиқада топилган ва унда турли доғлар мавжуд бўлгани боис, жиноят аломатлари топилиши эҳтимолида суд-тиббий экспертизага топширилган.

    Қоракўл туман ҳокимлиги вакили Саломат Комилова марҳуманинг соғлиғида нуқсони борлиги ва шунинг учун ҳалигача турмушга чиқмагани ҳақида эшитганини билдирди.

    «Дарё» мухбири марҳума билан ноқонуний яшаб келган турмуш ўртоғи Ў.М. билан телефон орқали суҳбатда бўлди.

    «Хотинимнинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Мен уни яхши кўрардим. 7 февраль куни отасининг уйига олиб бордим. Лекин отаси ҳам, акалари ҳам салбий муносабатда бўлди. Ўшанда аёлим уйга қайтаётиб: ‘Отамнинг уйига бошқа ҳеч қачон қайтмайман. Менинг жойим онамнинг ёнида’, — деди. Аёлимнинг онаси 5 йил илгари вафот этган. Шундан буён у жуда қийналиб келаётгани ҳақида кўп гапирарди. Яқин қариндошлари эса, ҳатто тўйимизга ҳам келишмаганди. Мени ўйлантирадигани — хотинимнинг жасади ярим яланғоч топилган. У чўкишидан олдин кийимларини ечиб қўйган бўлган», — деди Ў.М.

    С.Р.нинг ўз жонига ўзи қасд қилгани ёки унга суиқасд қилишгани очиқ қолмоқда.

    Вилоят прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Анвар Эсанов ҳолат юзасидан Қоракўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

    Мавзуга доир:

    • Самарқанддаги каналдан 17 ёшли қизнинг мурдаси чиққани юзасидан маълумот берилди
    • Фарғонада кундошининг 9 ёшли қизининг бошига уриб, каналга ташлаб юборган аёл ушланди
    • Сурхондарёда ўзи ва икки нафар фарзандини сувга ташлаб, жонига қасд қилишга уринган аёл тўхтатиб қолинди

    13.02.2022, 19:24   Изоҳ (0)   89282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энди профессионал таълим ўқувчиларига ҳам стипендия берилиши мумкин

    13.02.2022, 18:53

    Ўзбекистонда ички ишлар органларининг экспертлари пуллик хизматлар кўрсатади

    13.02.2022, 16:25

    Президент танқидига дучор бўлган Чироқчи ҳокими тумандаги ЙТҲларни таҳлил қилиб чиққанини, ЙТҲларнинг 85 фоизи қўшни вилоят ҳайдовчилари иштирокида содир бўлаётган...

    13.02.2022, 14:22

    ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

    13.02.2022, 13:35

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 14 февраль куни қор ёғиши кутилмоқда

    13.02.2022, 12:34

    Халқ таълими вазири Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

    13.02.2022, 12:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.