• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент танқидига дучор бўлган Чироқчи ҳокими тумандаги ЙТҲларни таҳлил қилиб чиққанини, ЙТҲларнинг 85 фоизи қўшни вилоят ҳайдовчилари иштирокида содир бўлаётганини айтди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 февралда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масала сифатида ўртага ташланиб, ўтган йили мамлакатда содир этилган ЙТҲларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатлангани, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан, 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиа экани таъкидланди.

    Хуррам Жўраев.

    Хуррам Жўраев.
    Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги

    Мазкур ҳолатни танқид қилган президент Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмганини гапириб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилганини таъкидлади.

    «Дарё» мухбири Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев билан суҳбатлашиб, президент танқидидан қандай хулоса чиқаргани билан қизиқди.

    «Президентимиз бу борада ҳақ ва айни ҳақиқатни гапирди. Биз раҳбарларнинг айбимиз бор. Танқиддан тўғри хулоса қилиб, камчиликларимизни бартараф этамиз», — дейди Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев.

    Хуррам Жўраев туманда содир бўлган ЙТҲларни таҳлил қилиб чиққанида, ЙТҲларнинг 85 фоизи чекка вилоят ҳайдовчилари иштирокида содир бўлаётганини маълум қилмоқда.

    «Чироқчи ҳудуди жуда катта. Туманда давлат аҳамиятига эга 106 километр йўл бўлса, республика аҳамияти эга 200 километр йўл бор. Шу боис туманимиздаги йўллардан жуда кўплаб транспорт воситалари қатнайди. Айниқса, Умакай постидан Сурхондарёга ўтиб кетишда Еттитом ҳудудидан ўтган йўлларда одам ўлими билан боғлиқ кўплаб ЙТҲлар содир этилмоқда. Тошкентдан қайтаётган сурхондарёлик ҳайдовчи Қашқадарёга кириб келганда жудаям кеч бўлиб кетаётганиданми, рулда ухлаб қоляпти. Оқибатда айнан Чироқчи тумани ҳудудидаги йўлларда ЙТҲлар содир этилиб, туманда ЙТҲлар сонининг ортиши ва уларнинг оқибатида вафот этганлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда», — дейди Хуррам Жўраев.

    Хуррам Жўраев президент танқидидан сўнг тумандаги ЙПХ ходимлари фаолиятини ҳам таҳлил қилганини айтмоқда.

    «Туманимиз катта бўлишига қарамасдан, ЙПХ бўлими бошлиғи, ўринбосари ва ходимлари билан биргаликда атиги 13 нафар ходим ишлайди. Шу ишчиларнинг 10 нафари айнан Чироқчи туманидан. Шу сабаб вилоят ҳокимига таклиф киритиб, Чироқчида ишлаши кўзда тутилган 13 нафар ЙПХ ходимининг барчасини бошқа туманлардан олиб келишни таклиф қилдим. Аслида, чироқчилик бўлган ходим энг зарур пайтда уйига кетиб қолиши мумкин. Биз буни билмаймиз ҳам. Шунинг учун бошқа туманлардан келиб ишласа, айнан шу ерлик ходимга нисбатан кўпроқ ва яхшироқ ишлаган бўларди, дедим. Таклифим вилоят ҳокимига маъқул келди. Энди шу усулни ҳам қўллаб кўрмоқчимиз», — деди Хуррам Жўраев.

    Мавзуга доир: Президент Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙҲХБ бошлиқларини ишдан олди

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайлови аввалида 2021 йилнинг 11 октябрь куни қашқадарёлик сайловчилар  билан учрашганди. Учрашувда президентликка номзод сифатида сайловчилар билан кўришган Шавкат Мирзиёев Чироқчи ҳудуди катталиги, вилоятнинг қарийб ярим миллион аҳолиси шу ҳудудда яшашини, туман марказига етиб олиш 2–3 соат вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этиш таклифини билдирганди. Шунингдек, Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг 2021 йил 18 ноябрдаги қарорига кўра, Чироқчи туманидаги 32 та маҳалла янги ташкил этиладиган Кўкдала туманига ўтказилиши маълум қилинганди.

    13.02.2022, 14:22   Изоҳ (0)   25334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

    13.02.2022, 13:35

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 14 февраль куни қор ёғиши кутилмоқда

    13.02.2022, 12:34

    Халқ таълими вазири Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

    13.02.2022, 12:17

    Қўқонда наркодиспансерда рўйхатда турувчи эркак дорихона олдида қорнини шиша бўлаги билан тилиб ташлади (видео)

    13.02.2022, 11:54

    Сурхондарёда Instagram орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди

    13.02.2022, 11:36

    Олмалиқдаги ресторанда маст эркак ва аёллар ўртасида жанжал юз берди (видео)

    13.02.2022, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.