• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

    Ички ишлар вазири ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Шавкат Мирзиёевга йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини ислоҳ қилишга доир кўрсатмалари учун миннатдорчилик билдирди.

    Унинг қайд этишича, президент раислигидаги йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган видеоселектор «ниҳоятда танқидий руҳда» ўтган.

    «Мен, авваламбор, барча ички ишлар ходимлари номидан ҳурматли президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Чунки кўп йиллардан бери ички ишлар тизимида, айниқса, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб муаммолар йиғилиб қолганди. Мана шу муаммоларнинг ечимини, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш чора-тадбирларини бандма-банд, босқичма-босқич белгилаб бердилар» — деган у.

    Бекмурод Абдуллаевнинг таъкидлашича, президент автомактаблардаги таълим тизимига алоҳида эътибор қаратган. Уларнинг «талабга умуман жавоб бермаслиги» тўғрисида қаттиқ танқидий фикрлар билдирган.

    «Бу борада президентимиз барча мавжуд мактабларни инвентаризация қилиш, уларнинг инфратузилмасини ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ишлаб чиққан ҳолда, уларга бўлган талабларни жаҳон стандартларига мос равишда тўлдириш ва талабга жавоб берадиган автомактабларнигина таълим тизимида қолдириш топшириғини берди», — деган у.

    Бекмурод Абдуллаев, шунингдек, ҳайдовчилик мактабларида ўқитиш методикаси ва давомийлигини қайта кўриб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилган.

    «Агар илгари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича дарслар икки-уч йил ёки камида олти ой давом этган бўлса, ҳозирги кунда бу муддат уч ой — 277 соатдангина иборат. Президент буни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар тажрибасини ўрганиб чиққан ҳолда, мутлақо янги таълим тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди», — деган вазир ўринбосари.

    Бундан ташқари, президент Тошкент шаҳрида автомобиллар максимал тезлигини 70 километр/соат дан 60 километр/соатгача туширилади. Мамлакатдаги барча мактаб ва болалар боғчалари яқинидаги тезлик 30 километр/соат қилиб белгиланиб, қоида 300 метр масофада амал қилади.

    Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлаган. Бекмурод Абдуллаев фақат етарли билим ва малакага эга ҳайдовчиларга гувоҳнома берилишни бошлагач, йўлларда ҳайдовчилик маданияти ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камайишини айтиб ўтганди. «Энди пули ёки таниш-билиши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз», — деган у.

    Шунингдек, у ҳукумат янги имтиҳон марказлари бўйича ҳар қанақа асосли эътироз ва танқидлар бўлса, буни тўғри қабул қилишини ҳамда фуқароларга, журналист ва блогерларга доим очиқ эканини маълум қилган. «Аммо сизлардан илтимос, асоссиз, шунчаки эски коррупцион тизимни хоҳлаб кўр-кўрона қилинадиган танқидларга оғир-босиқлик ва холислик билан муносабат билдирсангиз хурсанд бўлар эдик. Бир нарсани унутмайлик, бу ислоҳотларнинг барчаси фақат ва фақат халқимиз, инсон қадри, фуқароларимиз ҳаёти ва саломатлиги учун», — дея қайд этган вазир ўринбосари.

    Аввалроқ Ўзбекистоннинг барча вилоятларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказлари ташкил этилиши, қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши ва ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилиши хабар қилинганди.

    Мавзуга доир:

    • «Унга қонун йўқ. Маза қилиб юрибди» — Шавкат Мирзиёев 2021 йилда энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларни номма-ном санади
    • «Бечора инспектор нима қилиши керак?» — Шавкат Мирзиёев ЙПХ ходимлари фаолиятига қаршилик кўрсатиш муаммоси ҳақида
    • Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати издан чиқиб кетган — Шавкат Мирзиёев

    13.02.2022, 13:35   Изоҳ (0)   20690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 14 февраль куни қор ёғиши кутилмоқда

    13.02.2022, 12:34

    Халқ таълими вазири Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди

    13.02.2022, 12:17

    Қўқонда наркодиспансерда рўйхатда турувчи эркак дорихона олдида қорнини шиша бўлаги билан тилиб ташлади (видео)

    13.02.2022, 11:54

    Сурхондарёда Instagram орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс ушланди

    13.02.2022, 11:36

    Олмалиқдаги ресторанда маст эркак ва аёллар ўртасида жанжал юз берди (видео)

    13.02.2022, 11:15

    Жиззахда Facebook’да танишган аёлни шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5 млн сўм пул олган шахс ушланди

    13.02.2022, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:30

    “Манчестер Сити” рекорд даражадаги ҳомийлик шартномаси имзолади

    Спорт | 18 июл, 12:17

    “Эмми-2025” мукофоти номзодлари эълон қилинди

    Кино | 18 июл, 12:15

    Ўзбекистонда тадбиркорларга Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.