«Ўзгидромет» 12 февраль куни А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, шу куни довон ҳудудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Шунингдек, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудига 11—12 февраль кунлари Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилаётганини, қатор вилоятларда шамол тезлиги кучайишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)