• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    FТ: Путин Макронга Беларусдаги машғулотлардан сўнг Украина чегараларидан 30 минг қўшинини олиб кетишга ваъда берди

    Россия президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэль Макрон Москвадаги беш соатлик музокаралар чоғида Украина атрофидаги вазиятни юмшатиш бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда Financial Times манбаларга таяниб.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Франция расмийларининг маълумотларига кўра, Владимир Путин янги «ҳарбий ташаббуслар» кўтармасликка ва Россия қўшинларини жойлаштириш бўйича мулоқотга киришишга ваъда берган. Манбаларнинг билдиришича, таклиф этилган келишув 10—20 февралга мўлжалланган Россия—Беларусь ҳарбий ўқув машғулотлари тугагандан сўнг 30 минг Россия қўшинини Беларусдан олиб чиқиб кетишни назарда тутади. Бу масала, шунингдек, «Коллектив хавфсизлик бўйича тузилган мулоқот» сифатида кейинги учрашувларда муҳокама қилиниши режалаштирилган, деб ёзади газета.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг FT’га айтишича, Путин ва Макрон Франциянинг таклифлари бўйича «мулоқотни давом эттиришга тайёр», у қандай таклифлар ҳақида гап кетаётганини очиқламаган. «Бу масалаларнинг барчаси Франциянинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги иттифоқчилари, биринчи навбатда АҚШнинг розилигини талаб қилади. Бошқа нарса ҳақида гапиришга ҳали эрта», — деди Песков.

    Путин ва Макрон ўзаро музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ушбу келишув ҳақида сўз очмаган.

    Мавзуга доир: «Ядровий уруш бошланса, унда ғолиблар бўлмайди». Путин ва Макрон Москвада 5 соатлик музокара ўтказди. Асосий маълумотлар

    Кейинроқ Дмитрий Песков журналистлар учун ўтказилган брифингда Беларусдаги машғулотлардан сўнг Россия қўшинлари доимий жойлашган жойларига қайтишини, чунки бу одатий машғулотлар эканини айтган.

    2021 йилнинг кузидан бери Россия Украина чегаралари яқинида қўшинларини тўпламоқда, шу сабабли Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага бостириб киришидан чўчимоқда. Ғарбга кўра, Украина чегарасида 100-125 минг россиялик аскар бор. Россия ҳукумати қўшинларнинг ҳаракатини одатий машғулотлар билан изоҳлаб, улар бирор мамлакатга ҳужум қилмоқчи эмаслигига ишонтирмоқда.

    Январь ойида Беларусда Иттифоқ давлатларнинг реакция кучларини текшириш бошланди, шундан сўнг Россия ҳарбийлари мамлакатга келишни бошлади. 10 февралдан 20 февралгача Беларусда Россия—Беларусь «Иттифоқчилик жасорати – 2022» қўшма машқлари ўтказилади.

    2021 йилнинг декабрь ойида, Украина чегаралари яқинида қўшин тўплаш фонида Россия АҚШ ва НАТОни Европада ўзаро хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар олиб боришга таклиф қилди. Москва НАТОга, хусусан, янги аъзоларни, биринчи навбатда, Украинани альянсга қабул қилмасликни талаб қилди. АҚШ ва НАТО бунга жавобан ҳарбий альянс очиқ эшиклар тамойилидан воз кечмаслигини айтди.

    08.02.2022, 17:57   Изоҳ (0)   33957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамзан Қодировнинг истеъфосини талаб қилувчи петиция 100 мингдан ортиқ имзо йиғди

    08.02.2022, 16:43

    Байден ва Шольц Украина атрофидаги вазият, Россияни жиловлаш ва энергетика масалаларини муҳокама қилди

    08.02.2022, 15:53

    Порошенко Путиннинг Россиядан сиёсий бошпана бериш ҳақидаги таклифига жавоб қайтарди

    08.02.2022, 15:06

    Британия Жануби-Шарқий Европага қирувчи самолётлар ва ҳарбий кемаларини юбориши мумкин

    08.02.2022, 14:10

    АҚШ Кобулдаги теракт ташкилотчиси ҳақидаги маълумот учун 10 млн доллар мукофот эълон қилди

    08.02.2022, 13:31

    «Ядровий уруш бошланса, унда ғолиблар бўлмайди». Путин ва Макрон Москвада 5 соатлик музокара ўтказди. Асосий маълумотлар

    08.02.2022, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.